МДҲ парламентлараро ассамблеяси доирасида Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон парламенти аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.
Озарбайжон Республикаси Милли Межлиси раиси Октай Асадов Ўзбекистонни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига, Ўзбекистон парламентини эса МДҲ парламентлараро ассамблеясига қўшилгани билан табриклади. У Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, жумладан, парламентаризм илдам ривожланаётганини юқори баҳолади.
Учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Октай Асадов Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевага Озарбайжонга расмий ташриф буюришни таклиф этди.
Изоҳ (0)