«Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ягона тизимга келтирилганлиги фуқароларнинг қурол билан боғлиқ билим ва тушунчаларининг мустаҳкамланишига олиб келди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур қонуннинг 40-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи устидан давлат назорати Миллий гвардия органлари томонидан амалга оширилади.
Шу асосда республика бўйлаб Миллий гвардия органлари ўз ваколатлари доирасида мамлакат фуқароларининг мурожаатларини қонуний тарзда ҳал этиб, қурол билан тўғри муомалада бўлиш ҳамда қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Жумладан, жорий йил 19 ноябрь куни Гулистон туманида яшовчи Х.Содиқов ўзи яшаётган уйнинг том қисми чордоғини тозалаётган пайтида марҳум отаси С.Қувватовга тегишли бўлган ИЖ-18 ов қуролини топиб олиб, Сирдарё вилояти Миллий гвардия Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими ходимларига ўз хоҳиши билан топширди.
Изоҳ (0)