Тошкентда 22 ноябрь куни эрта тонгдан қор ёға бошлади. Аввалроқ жума куни Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон ва Хоразмдан бошқа барча ҳудудларида ёғингарчилик кузатилиши, ёмғир қорга айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, «Ўзгидромет» маркази 21—25 ноябрь кунлари Қамчиқ довонида қор ёғиши кутилаётгани, кучли туман тушиши, ҳаво ҳарорати -13 даражагача пасайиши мумкинлигидан огоҳлантирган, ФВВ эса ҳайдовчиларни эҳтиёткорликка чақирган эди.
Маълумот учун, 22 ноябрь куни кундузи Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 0...+2 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)