Олимлар ер юзида қазиб олинган барча олтинни ҳисоб-китоб қилиб чиқди. Бу ҳақда Бутунжаҳон олтин кенгаши хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2017 йил охири ҳолатига кўра дунё миқёсида қазиб олинган олтин ҳажми 190 040 тоннани ташкил этган. Бунга барча тарихий тилла артефактлар ҳам киритилган.
Олимлар ушбу ҳажмнинг учдан икки қисми 1950 йилдан сўнг қазиб олинганини таъкидламоқда.
Маълумот учун, қимматбаҳо металлнинг деярли ярми — 47,7 фоизи заргарлик буюмлари учун ишлатилади.
Изоҳ (0)