Оксфорд луғати муаллифлари «climate emergency» яъни «иқлим фавқулодда ҳолати» жумласини 2019 йил сўзи деб топди. Бу ҳақда Oxford Dictionaries хабар берган.
Луғат муаллифларининг изоҳ беришича, ушбу сўз бирикмасининг маъноси иқлим ўзгаришларига қарши туриш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва атроф-муҳитга зарар етишини бартараф қилишни англатади.
Шунингдек, жорий йилда иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган бошқа сўзлар ҳам луғат шорт-листига кирган. Иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳаракатлари («climate action»), иқлим инқирози («climate crisis»), иқлим ўзгаришини инкор этиш («climate denial»), фавқулодда экология хабари («eco-anxiety», экоцид («ecocide»), «йўқолиб кетиш» («extinction») шулар жумласидан.Мавзуга доир: «Нега оилангизда ҳамманинг фамилияси ҳар хил?» Исландлардан она тилини ривожлантириш борасида нималарни ўрганса бўлади?
Изоҳ (0)