• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзбекистонда қишлоқлар қачон ривожланади? ЎзХДП нимани таклиф қиляпти?

    Аҳолининг олий маълумотлилик кўрсаткичи мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини белгиловчи муҳим омиллардан биридир. Афсуски, айни пайтда биз бу борадаги натижаларимиз билан мақтана олмаймиз. Чунки айрим маълумотларга кўра, мамлакатимизда олий маълумотли аҳоли сони 15 фоизга ҳам бормайди.

    Юртдошларимизда олий таълим олиш истаги жуда юқори бўлишига қарамай олий ўқув юртлари сони ва ажратиладиган квоталарнинг камлиги туфайли юз минглаб ёшлар ҳеч қандай мутахассисликка эга бўлмай, ишсиз қолмоқда.

    Мисол учун, айни пайтда мамлакатимизда 113 та олий таълим муассасаси фаолият олиб боради. Шундан 30 таси маҳаллий, 21 таси чет эл ОТМларининг филиалларидир. 2019—2020-ўқув йилида 1 миллион 66 мингдан зиёд абитуриент олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган бўлса, улардан 130 минг нафарга яқини талабаликка қабул қилинди, холос. Ўқишга кира олмаган 1 миллион нафарга яқин ёшлар сафига кейинги йили яна 500 минг атрофидаги битирувчи ўқувчилар келиб қўшилади.

    Бу рақамлар Ўзбекистонда деярли барча соҳаларда олий маълумотли кадрларга эҳтиёж йилдан йилга ортиб бораётганининг асл сабабини кўрсатиб турибди.

    Очиқ тан олиш керакки, чекка қишлоқ мактабларида ўқув-тарбия сифати тушиб кетгани туфайли қишлоқ ёшлари ОТМларга кириш имтиҳонларидаги кучли рақобатга дош бера олмаяпти. ОТМга кирганлари ҳам ўқишни тугатиб, қишлоғига қайтмайди, балки шароитлар нисбатан яхши бўлган шаҳарларда қолиб кетмоқда.

    Маҳаллий ОТМларга ўқишга кира олмаган минглаб қишлоқ ёшлари Қозоғистон, Қирғизистон, Россия давлатларидаги олий ўқув юртларига ҳужжат топшириб, катта қийинчиликлар билан олий маълумот олишга мажбур бўлмоқда. Уларнинг дипломи эртага мамлакатимизда тан олинадими, йўқми, бу ҳам жиддий муаммо.

    Оқибатда олис қишлоқ ҳудудларидаги мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларида малакали ва тажрибали мутахассислар етишмовчилиги масаласи ўткир муаммога айланди.

    Халқ демократик партияси қишлоқ жойларда ижтимоий соҳа объектларининг бугунги фаолияти талаб даражасида эмаслиги, аҳолига таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш сифати пастлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасида асосан олий маълумотга эга бўлмаган — қишлоқ хўжалиги илмидан бехабар фуқаролар меҳнат қилаётганини малакали кадрлар етишмовчилигидан, деб ҳисоблайди. Бу муаммони бартараф этиш учун тизимли ислоҳотларни амалга ошириш зарур, деган ташаббусни илгари суряпти. Хусусан:

    1. Энг аввало, юртимизда нуфузли маҳаллий ҳамда хорижий университетларнинг филиалларини очиш ҳисобига олий ўқув юртлари сони ва квоталарни кўпайтириш.

    Жаҳон банкининг статистик таҳлилларига қараганда, Ўзбекистон олий таълим олиш имкониятлари бўйича минтақавий ва халқаро миқёсда энг қуйи ўринларни эгаллайди. Мамлакатимизда қарийб 300 минг нафар аҳолига битта ОТМ тўғри келади. Солиштирадиган бўлсак, Россияда 150 минг, Қозоғистонда 140 минг, Қирғизистонда 125 минг аҳолига битта олий ўқув юрти тўғри келмоқда;

    2. Қайси ҳудудда яшашидан қатъи назар, умумий ўрта таълим олишда барча учун тенг шароитлар яратиш, қишлоқ мактабларида ўқув-тарбия сифатини тубдан яхшилаш;

    3. Қишлоқ ёшларини кейинчалик ўз қишлоғида ишлаш шарти билан давлат грантлари асосида олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиш тизимини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш;

    4. Шаҳарларга бориб, олий таълим олиш имкониятига эга бўлмаган иқтидорли қишлоқ ўғил-қизларига замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда масофадан таълим бериш, касб-ҳунар ўргатишни йўлга қўйиш;

    5. Олис қишлоқ ҳудудларидаги мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига малакали ва тажрибали мутахассисларни жалб этиш мақсадида уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизмини қонунан мустаҳкамлаш зарур.

    Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми қишлоқларда яшашини ҳисобга олсак, қишлоқ ёшларининг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга қодир бўлган малакали кадрларни тайёрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.

    Сайловда Халқ демократик партияси номзодлари учун овоз беринг!

    Акмал Турсунбоев, Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    21.11.2019, 15:00   Изоҳ (0)   25013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Адолат» СДПдан депутатликка номзодлар ижтимоий давлат қуриш ниятида

    21.11.2019, 12:00

    Соч тўкилиши ва ҳуснбузар муаммоларига замонавий ечим!

    21.11.2019, 09:00

    BENKAM компанияси 2020 йилда ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиради

    20.11.2019, 18:00

    Швейцариянинг «Symbiotics» инвестиция компанияси Ипак Йўли банки учун облигациялар чиқарди

    20.11.2019, 16:54

    Tashkent City Mall

    20.11.2019, 12:00

    Mobicon 2019 конференцияси маърузачилари эълон қилинди: тингловчилар учун рўйхатдан ўтиш бошланди

    20.11.2019, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.