• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Адолат» СДПдан депутатликка номзодлар ижтимоий давлат қуриш ниятида

    Бекмурза Диланов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод: «Бир синфда 40 та ўқувчи билан сифатли таълимни талаб қилолмаймиз»

    Биз илгари сураётган фикрлардан бири ижтимоий давлат ғоясидир. Ижтимоий давлат деганда, ижтимоий соҳага жуда катта эътибор қаратиладиган, фуқароларнинг тенглиги, уларнинг турли табақаларга ажралишига йўл қўймайдиган, умумфаровонлик таъминланган жамият тушунилади.Ҳаттоки айрим ривожланган Европа мамлакатларида давлатнинг ижтимоий мақоми Конституция даражасида мустаҳкамланган. Масалан, Германия Конституциясида унинг ижтимоий давлат эканлиги белгиланган.

    Бизда мамлакатимизнинг ижтимоий давлат сифатидаги мақоми асосий қонунда кўрсатилмаган бўлса-да, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ижтимоий давлатларникидан кам эмас. Ўн йиллардан буён ҳар йили давлат бюджети маблағларининг эллик фоиздан ортиғи ижтимоий соҳаларга йўналтирилаётганининг ўзи ҳам буни яққол исботлайди.

    Фикримизча, ижтимоий соҳа, айниқса, таълим соҳасига ажратилаётган маблағлар миқдори янада оширилиши зарур. Чунки сифатли таълимсиз, етук кадрларсиз буюк келажакни тасаввур этиб бўлмайди. Шу жиҳатдан биз парламент аъзолари келгуси йил давлат бюджетини тасдиқлашда бу масалага алоҳида эътибор қаратмоғимиз зарур деб ҳисоблаймиз.

    Конституциямизда фуқароларга таълим олиш ҳуқуқи берилдими, энди уни таъминлаш чоралари кўрилиши лозим. Мактабгача таълим муассасаларининг сони етарли бўлмаса ёки мактабларда бир синфда 40 та ўқувчи сиқилиб ўтирса ёхуд олий таълим билан қамраб олиш даражаси атиги ўн фоиз атрофида бўлса, қандай қилиб сифатли таълимни, малакали кадрларни талаб қиламиз? Давлат ижтимоий мақомини шу ўринда кўрсатиши зарур. Таълим учун етарли шароитлар яратилиши шарт.

    Ойсулув Ўроқова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод: «Бизга адолатли қонунлар керак»

    Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси навбатдаги сайловларда мамлакатимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилган юздан ортиқ муҳим ташаббуслар қаторида ҳуқуқий ижтимоий давлат барпо этиш ғоясини илгари сурмоқда.

    Ҳуқуқий давлат бу – қонун ҳукмрон бўлган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида тан олинган ва амалда у таъминланган, бошқарувда халқнинг хоҳиш-иродаси ҳисобга олинган, ҳокимият ваколатлари ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш асосига қурилган демократик макондир. Ҳуқуқий давлатда олий қадрият инсондир. Барча ислоҳотлар инсон манфаатлари, унинг фаровон ҳаёт кечиришига қаратилган бўлиши лозим.

    Демак, энг асосий ва муҳим масала бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш экан, бу йўналишда олдимизда қандай вазифалар мавжуд? Фикримизча, энг аввало, адолатли қонунлар, адолатли ҳуқуқий тартибга солиш механизми жорий этилиши лозим. Бу ўринда, устувор масала жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатларни қонун билан тартибга солинишига эришмоғимиз даркор. Ҳозирча афсуски, бу борада эришилган натижаларимизни ижобий дея олмаймиз. Чунки ҳуқуқий тартибга солиш майдонида қонунлардан кўра, қонун ости ҳужжатларининг сони ва салмоғи катта. Қонун парламент томонидан қабул қилинади. Парламентда халқнинг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқарадиган вакиллар фаолият олиб боради. Моҳиятан, қонун халқона, умумманфаатни ўзида акс эттирган, олий юридик кучга эга ҳужжатдир.

    Дилмурод Исмоилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод: «Нархлар исботсиз оширилмаслиги керак»

    Адл дарахтини кўрганмисиз? Мутахассисларнинг айтишича, уни қиргами,қиялик жойгами, сайхонликками, қаерга экишса ҳам, фақат тўғри ўсар, унинг қаддини букишга қайсар табиатнинг ҳам кучи етмас экан. Шунинг учун ҳам, одамлар азал-азалданоқ ўзларининг умр йўллари, ишлари, иқтисодий, маиший, маънавий ҳаётлари ўша дарахтдек тўғри, пок бўлишини истаб, адолатни ардоқлашиб, унга интилиб яшашган.

    Бизнинг социал-демократик партиямиз ўз номини шундай деб атаганида, у ўз олдига жамиятимизда ижтимоий адолатнинг мустаҳкамланиши, унинг ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларида устувор бўлиши учун ҳаракат қилишни мақсад қилиб қўйган ва бу партиямизнинг низоми ва дастурида энг асосий вазифа этиб белгиланган эди.

    Ҳозир нархлар ва тарифлар, аҳамият беринг, молия вазирлигининг декларациясига биноан оширилаяпти. Нима учун бу иш декларация асосида амалга оширилаяпти? Ахир, декларация дегани баёнот деган маънони беради-ку! Унда эса бу иш нимага асосан ва қандай мақсадда амалга оширилаётгани йўл-йўлакай исботланиб эмас, шунчаки қайд этилиб кетиляпти, холос. Бу ваколат Олий Мажлисга ўтказилгач, ҳар гал нархлар ва тарифлар ўзгарганида, бу ташаббус билан чиққан вазирлик, идора ўз фикрини депутатларга исботлаб бериши, ҳамма ҳисоб-китобларни тақдим этиши, нархларнинг ва тарифларнинг оширилиши халқнинг реал даромадларининг, турмуш даражасининг пасайиб кетмаслигини далиллаб бериши шарт эканлиги белгилаб қўйилса, яхши бўларди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    21.11.2019, 12:00   Изоҳ (0)   22551
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соч тўкилиши ва ҳуснбузар муаммоларига замонавий ечим!

    21.11.2019, 09:00

    BENKAM компанияси 2020 йилда ишлаб чиқариш қувватини кенгайтиради

    20.11.2019, 18:00

    Швейцариянинг «Symbiotics» инвестиция компанияси Ипак Йўли банки учун облигациялар чиқарди

    20.11.2019, 16:54

    Tashkent City Mall

    20.11.2019, 12:00

    Mobicon 2019 конференцияси маърузачилари эълон қилинди: тингловчилар учун рўйхатдан ўтиш бошланди

    20.11.2019, 10:30

    Оғриқсиз дард: Бефарзандлик — эркак ва аёлларда гармонал бузилишлар

    20.11.2019, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.