1210 кишига Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш хавф солмоқда. Фуқароларнинг исм-фамилияси кўрсатилган рўйхат Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан эълон қилинди.
Рўйхатга Ўзбекистонни уч йил аввал тарк этган, бироқ ҳисобга турмаган фуқаролар киритилган.
Фуқароликни йўқотиш хавфи остида бўлган кишилар рўйхатида энг кўп ўзбеклар (877 киши), кейин руслар (122 киши), қозоқлар (115 киши) ўрин олган. Фуқароларнинг энг кексаси 101 ёшда, энг кичиги 19 ёшда.
Изоҳ (0)