Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан 25-сонли МТМда терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Текширувда МТМ хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 33 хил турдаги 21,6 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари камомади ҳамда 2018-2019 йилларда 134,7 миллион сўмлик гўшт ҳамда 24 миллион сўмлик сут маҳсулотлари муассаса тарбияланувчиларига берилмасдан жами 180,4 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)