Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 34,7 миллиард долларни ташкил этиб, 8,89 миллиард долларга ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,4 фоизга ошган.
Ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 14,8 миллиард долларга (ўсиш суръати — 43,3 фоиз) ва импорт ҳажми эса 19,9 миллиард долларга (ўсиш суръати — 28,5 фоиз) етди. Ҳисобот даврида 5,1 миллион долларга қийматида пассив ташқи савдо айланмаси қайд этилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон жаҳоннинг 189 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Республика билан ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган давлатлар Хитой (19,1 фоиз), Россия (15,1 фоиз), Қозоғистон (8,4 фоиз), Корея Республикаси (6,5 фоиз), Туркия (5,9 фоиз), Германия (2,4 фоиз) ва АҚШ (1,6 фоиз)дир.
Изоҳ (0)