• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Сенати Гонконгдаги вазият бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Гонконг ҳукумати Америкадан ички сиёсатга аралашмасликни сўрамоқда

    «Гонконгда инсон ҳуқуқлари ва демократия тўғрисидаги» қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси томонидан бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Ҳужжат аввал ушбу лойиҳага айнан ўхшаш ҳужжатни маъқуллаган вакиллар палатасига юборилган. Конгресснинг иккала палатаси қонун лойиҳасини маъқулласа, АҚШ президенти Дональд Трампнинг имзосидан кейин ҳужжат расман тасдиқланади.

    Биринчи қонун лойиҳасидан кейин Гонконг полицияси учун қуроллар, кўзни ёшлантирадиган ва ачиштирадиган газ, резина ўқлар ҳамда электрошокерлар етказиб беришни тақиқлаш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ҳам муҳокамага қўйилади.

    Хитой билан савдо келишувини имзолашга уринаётган Трамп ушбу қонунни имзолашдан бош тортиши ҳам мумкин.

    Сенат ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра, АҚШ давлат котиби Майк Помпео йилда камида бир марта Конгрессга Гонконгнинг Қўшма Штатлар билан савдода имтиёзларга эга бўлиш учун етарли даражада автономияга эга эканлиги ҳақида маълумот бериб бориши лозим. Ҳужжатда Гонконгда инсон ҳуқуқларининг поймол бўлишига сабаб бўлган мансабдор шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш ҳам кўзда тутилган.

    Сенатдаги демократлар етакчиси Чак Шумер ҳужжат лойиҳаси икки палата томонидан кўриб чиқилаётган вақтда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпинга мурожаат йўллангани ва унда Гонконгда, Хитой шимоли-ғарбида бўлаётган воқеалар эътибордан четда эмаслигини маълум қилди.

    Мавзуга доир: 

    • ОАВ: Хитой Гонконг маъмурияти раҳбарини алмаштиришни режалаштирмоқда
    • Гонконг расмийлари оммавий намойишларга сабаб бўлган Хитойга экстрадиция ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олди
    • Гонконгда норозилик намойишлари туфайли метро ўз ишини тўхтатди
    «Агар Гонконгда норозилик билдираётган одамларга нисбатан зўравонлик давом этса, сиз буюк етакчи ва Хитой буюк давлат бўла олмайди», — дейилган мурожаатда.

    Гонконг маҳаллий ҳукумати АҚШ Сенати ва Конгресси томонидан «Гонконгда инсон ҳуқуқлари ва демократия тўғрисидаги» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганидан афсусда эканини билдирди ва ушбу ҳаракат икки томонлама муносабатлар ҳамда америкаликларнинг бизнес манфаатларига путур етказишини маълум қилган. Бу каби ҳужжатлар ортиқча ва бунга йўл қўйиб бўлмайди, дейилади Гонконг ҳукуматининг баёнотида.

    Фото: Green Left Weekly

    Фото: Green Left Weekly

    «АҚШнинг иқтисодиёт ва савдо сиёсатидаги ҳар қандай бир томонлама ҳаракат икки томон муносабатларига салбий таъсир кўрсатади, америкаликларнинг манфаатига путур етказади» – дейилган Гонконг маҳаллий ҳукуматининг АҚШ ҳаракатига билдирган муносабатида. Шунингдек, ҳукумат мегаполисда АҚШнинг 85 минг нафар фуқаро ва бизнесменлари ҳаёт кечираётгани, 1344 та Америка компанияси фаолият юритаётгани, 278 та АҚШ компанияси Гонконгда ҳудудий штаб-квартираларга эга эканини қайд этган.

    «Хорижнинг ҳеч бир қонунчилик органи Гонконгнинг ички сиёсатига аралашмаслиги лозим. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш махсус административ ҳудуд ҳукуматининг конституцион мажбуриятларига киради. Июнь бошидан буён Гонконгда 700 дан ортиқ оммавий норозилик намойишлари ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилди. Якунда ушбу ҳаракатлар зўравонлик ва қонун бузилиши ҳолатларини келтириб чиқарди. Жамоат тартибни сақлаш бевосита полициянинг вазифаси ҳисобланади», — дея таъкидланган маҳаллий ҳукумат баёнотида.

    Мавзуга доир: 

    • Гонконг суди намойишчилар ниқоб тақишига тақиқни бекор қилди
    • Гонконг полицияси намойишчиларга қарата жанговар патронлар қўллаши мумкин
    • Хитой ҳарбийлари Гонконг кўчаларини тозалашга қўшилди
    Политехника университети Гонконгдаги норозилик намойишлари марказий нуқтасига айланган. Полиция ушбу олийгоҳ ҳудудида 400 нафарга яқин фуқарони ҳибсга олган. 14 ноябрдан Гонконгдаги бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилди.

    Гонконгдаги норозилик намойишлари июндан бери давом этмоқда. Норозиликларга маҳаллий ҳукуматнинг экстрадиция қилиш ҳақидаги қонунни имзолашга қарор қилгани сабаб бўлган.

    Норозиликлар сабаб аввалига қонунни қабул қилиш кечиктирилган, кейинчалик лойиҳа ҳам бутунлай бекор қилинган. Бироқ полиция ва оломон ўртасидаги тўқнашувларга уланиб кетган норозиликлар ҳали ҳам тўхтагани йўқ, халқ маҳаллий бошқарув органи раҳбарини сайлов йўли билан тайинлашни талаб қилмоқда.

    20.11.2019, 15:42   Изоҳ (0)   16364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америка подполковнигига Украина мудофаа вазири бўлиш таклиф этилди. Кейинчалик бу ҳазил экани хабар қилинди

    20.11.2019, 14:40

    Яман хусийлари гаровга олинган кемаларни озод қилди

    20.11.2019, 13:41

    Италияда уй ҳайвонларининг ҳуқуқлари болалар ҳуқуқлари билан тенглаштирилиши мумкин

    20.11.2019, 11:50

    Эрондаги норозилик намойишларида ҳалок бўлганларнинг сони 100 нафардан ошди

    20.11.2019, 11:07

    Олтинчи маротаба: Александр Лукашенко Беларусь президентлигига сайловларда иштирок этишини маълум қилди

    20.11.2019, 08:32

    АҚШ собиқ давлат котиби Трампнинг Украинага нисбатан олиб бораётган сиёсатини қоралади

    20.11.2019, 03:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.