«Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.
Ушбу қонун билан спиртли ичимликлар сотишга қўйилган айрим тақиқлар бекор қилинди.
Умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ярмарка павильонларида ва савдо мажмуаларида, шунингдек, таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб икки юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида алкогол сотишга рухсат берилди.
Қонун билан иккита янги лицензия тури ҳам жорий этилди. Биринчиси, спиртли ичимликларнинг улгуржи савдоси учун бўлиб, аввал фаолиятнинг бу тури учун монополия сабабли лицензия берилмас эди.
Иккинчи лицензия эса озиқ-овқат ва техник этил спирти, спиртли ичимликлар (табиий винодан ташқари) ишлаб чиқаришга бериладиган лицензиядир.
Изоҳ (0)