Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 5 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 4 таси қуриган ўсимлик ва хазонларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ЁХБ матбуот хизмати.
Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
17 ноябрь куни соат 15:22 да Сергели тумани ТХАЙ кўчаси Эркин кўприги олдида Istana русумли микроавтобус ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 15:30 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:35 да бартараф этилган.
Изоҳ (0)