Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь—октябрь ойларида Ўзбекистон 291,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,1 фоизга кўпдир.
Чет эл автомобиллари импорти ортишига январь ойида уларни келтириш осонлаштирилгани билан боғлиқдир. Агар автомобиль 40 минг доллар турса ва ишлаб чиқарилганидан икки йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, унга нисбатан нол қийматдаги бож тўлови ва акциз солиғининг 20 фоизи жорий этилади.
Бироқ, 2020 йил 1 январдан импорт қилинадиган қиммат енгил автомобилларга қўлланилган божхона қийматининг 20 фоизи миқдоридаги имтиёзли ставка бекор бўлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди
Изоҳ (0)