Uzbekistan Airways’нинг Самарқанд — Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган HY275 рейси белгиланган манзилга кечикиб етиб боради. Бу ҳақда компания томонидан хабар берилди.
Рейс йўловчиларидан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли самолёт Россиянинг Минералниe води шаҳри аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган.
Истанбул — Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қиладиган HY276 рейсининг учиш ва етиб келиш вақтида ҳам кечикиш бўлиши кутилмоқда.
Компания рейсларнинг кечикиш вақтларини камайтириш учун барча имкониятларни ишга солишни маълум қилди ва юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилар ва кутиб олувчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)