• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Таблеткали пишириқлар ваҳимаси, Лолани қоралаган Боситхонова, депортацияни кутаётган ўзбекистонлик ИШИДчилар ва 15 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги пишириқлар ичидан чиқаётгани номаълум таблеткалар ҳақидаги видеога муносабат билдирилди. Видеодаги маълумотларга кўра, бундай пишириқларни истеъмол қилганлар фалаж бўлиб қолаётганмиш. Вазирликдан маълум қилишларича, 15 ноябрь ҳолатига кўра шифохоналарга юқоридаги каби маҳсулотлар билан заҳарланиш ёки касаллик аломатлари билан аҳоли томонидан ҳеч қандай мурожаат бўлмаган.

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова хонанда Лоланинг «Севгингни менга айт 2» клипини қоралади. Унинг айтишича, Лола «атласни масхарабоз кийими, маънавият сўзини эса ўйинчоқ қилиб қўйган». Ижтимоий тармоқларда хонанданинг бу клипини кўпчилик қўллаб-қувватлаётгани, Боситхонованинг фикрича, «афсусланарли».

    Элмира Боситхонова (ўртада).

    Элмира Боситхонова (ўртада).
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига кўрсатилиши кутилаётган депутатликка номзодларнинг мутахассислиги, маълумоти ва ёши ҳақида маълумот берилди. Масалан, уларнинг 32 фоиздан ортиғи 40 ёшдан кичик, 41,3 фоизи аёллар, 43 нафарининг номзоди қайтадан депутатликка кўрсатилмоқда.

    Ўзбекистон Марказий банки банк карталарини огоҳлантиришсиз блокланиш ҳолатларига изоҳ берди. Биринчидан, бу, Марказий банкнинг фикрича, «мижозларга хизмат кўрсатишдаги инсофсизлик», иккинчидан эса Марказий банк банк карталарини блокланиш ҳолатлари юзасидан мижозларга бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда хабарнома юбориш мажбуриятини юклаган.

    Давлат байроғи қабул қилинган сана — 18 ноябрь муносабати билан Тошкентда 54 та автобус йўналишига вақтинча ўзгартириш киритилади. Бунга тарихий сана муносабати билан ташкил этиладиган байрам тадбирлари сабаб. Бундан ташқари, Юнусободда метро қурилиши сабаб яна бир қатор автобусларнинг йўналишлари 22 ноябргача бошқача бўлади.

    Аянчли ЙТҲлар. Жиззахда юк машинаси билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида Cobalt ёниб кетиб, икки киши ҳалок бўлди — қурбонлардан бири 3 ёшда. Фарғонада ҳам «Камаз» Nexia’ни уриб юбориши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. «Қамчиқ» довонида эса Isuzu юк машинаси ағдарилиб кетди — қурбонлар йўқ, яхшиямки.

    Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида ёниб кетган Cobalt.

    Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида ёниб кетган Cobalt.
    Фото: ИИВ Тергов департаменти

    Ўзбекистонда яна нима янгиликлар? 2020 йилда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпаяди. Дафн этиш учун нафақа давлат бюджетидан ажратилади. Аэропортлар хусусийлаштирилиши мумкин. Қашқадарёда 7 киши, жумладан, беш бола помидор-бодринг консервасидан заҳарланди. Тошкент чорраҳаларида «вафли чизиқлари»дан сўнг вазифаси уники билан бир хил бўлган яна бир йўл чизмаси синовдан ўтказилмоқда. Бухоронинг Марказий деҳқон бозорида писта пўчоғи ва сигарета қолдиқларини белгиланмаган жойга ташлаганлар жаримага тортилди. Тадбиркорнинг мулкини тортиб олмоқчи бўлган Фарғона шаҳар ҳокимлиги Олий судда ютқазди.

    Ўзбекистон ва дунё. Туркия ИШИДнинг 959 аъзосини депортация қилади — улар орасида 82 нафар ўзбекистонлик ҳам бор. Туркманистонда юзлаб одамлар Ўзбекистон визасини олиш учун навбат кутмоқда. Москвада комага тушган 22 ёшли ўзбекистонлик талаба вафот этди. Санкт-Петербургда ўзбекистонлик муҳожирни пичоқлаган 3 ўсмир ҳибсга олинди. Туркуаз эгаси Ўзбекистондан 180 миллион доллар талаб қилган эди — Халқаро арбитраж суди унинг 90 фоиз даъвосини рад этди.

    Дунёда нима гап? Трамп Конгрессдаги импичмент бўйича муҳокамалар туфайли америкаликларга мурожаат қилди. АҚШда ўқувчи 16 ёшга тўлган куни мактабда отишма уюштирди — 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланган. Ливанда собиқ молия вазири ҳукумат раҳбарига айланиши мумкин. Германия хорижга 7 миллиард долларлик қурол-аслаҳа экспорт қилган. Францияда зилзила туфайли Крюа атом электр станцияси бир ойга тўхтатиб қўйилди. Венецияда мисли кўрилмаган тошқинлар туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ироқда 60 нафардан ортиқ полиция офицери намойишларда фуқароларга нисбатан куч ишлатгани учун суд қилинди.

    Ўқиш тавсия этилади: Жосусликда айбланган халқ. 14 ноябрь – месхети турклар депортация қилинган кун. Имкон бўлса, ёрдам беринг: «Давлатдан ногиронлик учун бериладиган 286 минг сўмга яшаймиз». Меҳрибонлик уйида катта бўлган Фурқатжон яхши инсонлар ёрдамига муҳтож.

    15.11.2019, 21:00   Изоҳ (0)   31712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

    15.11.2019, 20:50

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашуви Тошкентда 29 ноябрь куни бўлиб ўтади

    15.11.2019, 20:34

    Хотин-қизлар қўмитаси: Оилавий ажрашувларга эркакларнинг миграция таъсирига тушиб қолаётгани ҳам сабаб бўлмоқда

    15.11.2019, 20:04

    Фарғонада шаҳар ҳокимлиги тадбиркор мулкини тортиб олмоқчи эди. Олий суд хусусий тадбиркор фойдасига қарор чиқарди

    15.11.2019, 19:48

    Пишириқлар ичидан чиқаётгани номаълум таблеткалар ҳақидаги видеога муносабат билдирилди (видео)

    15.11.2019, 19:48

    Қирғизистондан қарийб 130 млн сўмлик ноқонуний маҳсулот олиб кирилишининг олди олинди

    15.11.2019, 19:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.