Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 15 ёшли қизнинг ҳомиладор бўлиб қолганига маҳалла, мактаб, туғуруқхона масъуллари, хотин-қизлар бўйича мутасаддиларнин бефарқлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
Аввалроқ Косонда 2018 йил май ойида ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлгани, бу ҳақда мактаб раҳбарияти, халқ таълими бўлими ва туғруқхона масъуллари ўз вақтида маълум қилмагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ёш она чақалоғини туғруқхонага ташлаб қочиб кетгани, туғуруқхона дарҳол тегишли идораларга хабар берганинини билдирганди.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, Косондаги воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари давом этмоқда, натижалари бўйича маълумот берилади.
«Лекин вазиятнинг бу даражага келиб қолишига мактаб жамоаси, синф раҳбарлари, ўқитувчилари, маҳалладаги мутахассисимиз, бошланғич ташкилотдаги хотин-қизларимиз ва биз билан иш олиб борувчи аёлларимизнинг бефарқлиги, тарбиядаги муаммолар, ‘мактаб—оила—маҳалла’ ҳамкорлигидаги бўшлиқ сабаб бўлган», — деди Зулайҳо Маҳкамова.
Изоҳ (0)