• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қуюлтирилган сут танлашда нималарга эътибор бериш керак?

    • Қуюлтирилган сут ҳақида сиз билмаган маълумотлар
    • Қуюлтирилган сутни қандай танлайсиз? Тавсиялар
    Одатда бозор ёки дўконда маҳсулот харид қилаётганимизда биринчи навбатда унинг нархига эътибор берамиз. Бироқ айрим ҳолатларда нархидан ҳам кўра синалган, анча вақтдан бери фойдаланиб келаётган озиқ-овқат маҳсулотларни танлаймиз. Шу ўринда савол туғилади: олиб истеъмол қилаётган маҳсулотларимизнинг сифати ва таркиби қанчалик талабга жавоб беради? Кейинчалик соғлигимизда муаммолар юзага келмаслиги учун нималарга эътибор бериш керак?Совуқ кунлар кириб келиши билан оила даврасида кечалари ўтириб пишириқлар билан чой ичишда ёки эрталаблари нонушта вақтида тез-тез дастурхонимизда кўриниш берадиган маҳсулотлардан бири қуюлтирилган сут ҳисобланади. Универсал саналувчи ушбу ширин масса пазандаликда кўп ишлатилади. Чойга қўшиб ичишнинг ҳам завқи бошқача. Табиийки, аксариятимиз азалдан сақланиб қолинган анъанага кўра мана бундай идишдаги қуюлтирилган сутни танлаймиз:

    Аммо унутмаслик керакки, маҳсулот узоқ вақт давомида синалган бўлсада, бугунга келиб уни ишлаб чиқарувчилар сони ой бўлмаса ҳам, йил сайин ортиб бормоқда. Номлари ҳам турфаки, баъзан адашиб кетмасликнинг иложи йўқ. Айни ўринда идишни синчиклаб кўздан кечириш талаб қилинади. Бунинг устига, пештахтада ёки бозор растасида турган маҳсулотнинг фақат нархи ёки савдо белгисига қараб олишга ўрганган бўлсангиз, вазифа икки баравар қийинлашади. Нархи қанча баланд бўлса, сифати ҳам шунақа, деган қоида барча жойларда ҳам иш бермаслиги мумкинлигини унутманг.

    Қуюлтирилган сут нималардан таркиб топишини ҳаммамиз жуда яхши биламиз — сут ва шакар. Аммо замонавий ишлаб чиқарувчилар мазкур қоидага амал қилишяптими? Келинг, аввало қуюлтирилган сутга қўйиладиган асосий талабларни кўриб чиқамиз:

    ДСт (ГОСТ) билан тасдиқланган

    Пастеризацияланган яхлит сигир сути - 88%

    Шакарли сироп - 12%

    Стандарти

    - Ёғлилик даражаси - 8,5%

    - Намлик - 26% дан кўп эмас

    - Шакар - 43,5% дан кам эмас

    - Кремли тусга эга оққиш ранг

    - Қуюқ, бир текис аралашма

    - Табиий қаймоққа ўхшаш ширин таъм

    - Сақлаш муддати - 0 дан 10 даража ҳароратгача 12 ой (темир идишда), пластмасса идишда 3-4 ой.

    Таркибида нималар бўлмаслиги шарт?

    · Ўсимлик оқсиллари

    · Ўсимлик ёғлари

    · Қуюқлаштирувчи моддалар

    · Бўёқлар (шу жумладан Titanium dioksid)

    · Ширин таъм берувчилар

    · Спора, замбуруғлар

    · Ташқи қават, қопқоқ ва тубидаги нотекис шакл

    · Банкадаги бўйлама темир чокларнинг занглаган доғлари ва нуқсонлари.

    Мутахассисларнинг таъкидлашларича, қуюлтирилган сут энг кўп қалбакилаштириладиган маҳсулот саналади. Бугунги кунда текширилса, у нафақат Titanium dioksid каби бўёқлар, балки 100% пальма ёғидан ҳам иборат бўлган ҳолатлар учраб туради. Бундан ташқари, аксар ишлаб чиқарувчилар ўзлари «яратган» массани «қуюлтирилган сут», деб аташдан ҳам уялишмайди.

    «Шакарли қуюлтирилган сут ишлаб чиқаришда тозаланган деодоризед пальма ёғидан фойдаланиш берилган таркибий ва механик хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради, шунингдек, уларнинг яроқлик муддатини узайтиради», деб билишади.

    Бошқа бир ишлар чиқарувчилар эса: «шакарли қуюлтирилган сут ишлаб чиқаришда қуруқ сут ва ўсимлик ёғлар ишлатиш сут етишмовчилиги ҳамда маҳсулот таннархини камайтириш каби муаммоларни ҳал қилади», деб таъкидлашади.

    Қандай важларни келтиришларидан қатъий назар ишлаб чиқарувчилар маҳсулот идишида таркиб нималардан иборатлигини ҳаққоний кўрсатишса ҳам майли эди.

    Қуюлтирилган сут ишлаб чиқаришда қуруқ сут, қаймоқ, маслянка, шакар ва сут шакар (лактоза), сувга рухсат берилган. Бошқа ҳеч нарса таркибдан ўрин олмаслиги керак.

    Агар қадоқда ўсимлик ёғи, қуюқлаштирувчи моддалар ва бошқа кимёвий қўшимчалар кўрсатилса, бу қуюлтирилган сут ҳисобланмайди.

    Бундан ташқари, маҳсулот «Шакар билан қуюлтирилган тоза сут» (Молоко селное сгушенное с сахаром) ёки «Молоко сгушенное с сахаром» деб ёзилиши керак. Агар қадоқда «Қуюлтирилган сут» (Молоко сгушенное), «Махсус қуюлтирилган сут» (Молоко сгушенное особое), «Қуюлтирилган сутча» (Сгушенка), «Қайнатилган қуюлтирилган сут» (Вареная сгушенка), «Қайнатилган сут» (Варенка), деб ёзилган бўлса, бу 100% ҳақиқий тоза маҳсулот саналмайди.

    Кўпинча сиз қуюлтирилган сут, деб ўйлайдиган масса таркибидаги пальма ёғи турли соуслар орқали маскировкаланган бўлади: пальма ёғи, кокос ёғи, ўсимлик ёғи, сутли ёғ муқобили кабилар.

    Хўш, нега корхоналар пальма ёғи ёки унинг ўрнига яшириб ёзиладиган моддалардан фойдаланишади?

    Анъанавий усулда қуюлтирилган сутни тайёрлаш — қиммат ва узоқ жараён, чунки тоза сигир сути жуда тез айнийди. Кўпгина ишлаб чиқарувчилар қуруқ сут кукунини олиб одатдагидек кўпиртириш учун кўпинча пальма ёғи қўшишади.

    Ахир, пальма ёки кокос ёғи табиий ёғларнинг арзон ўринбосари. У узоқ вақт давомида яхши сақланади, аммо мутлақо фойдали эмас, мазкур ёғнинг доимий истеъмол қилиниши жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.

    Афсуски, бундай паст сифатли қуюлтирилган сут табиийсидан фарқ қилмайди. Бунинг учун, юқоридаги айтилганидек, таркибини яхшилаб қараш лозим.

    Пальма ёғи кулранг бўлгани сабабли қуюлтирилган сут рангини олиши учун бироз оқартириш керак. Жараёнда Titanium ёғ упаси ёки Titanium диоксит (E171) ёрдам беради. Мазкур бўёқ ноорганик пигмент, таъми ва ранги бўлмаган оқ кукун. Каучук, бўёқ ва бўёқ материаллари, қоғоз ишлаб чиқаришда пигмент ва тўлдирувчи сифатида ишлатилади.

    Бундан ташқари, қуюлтирилган сутни сунъий қуюқлаштириш учун модификацияланган крахмал қўшилиши мумкин, лекин у маҳсулот таъмини бузади. Шунинг учун, ароматизаторлар, ширин таъм берувчилар, шакар муқобили ва карбоксиметилцеллюлоза қўшилади. Бундай қуюлтирилган сут ишлаб чиқарувчига арзонга тушади, кўриниши ва таъми эса табиийси бир хил бўлади. Шундай экан, таркибида ўсимлик ёғи ёки унинг ўрнини босувчи бирор қўшимча тилга олиниб ёзилган маҳсулотни харид қилмаслик тавсия этилади.

    Маҳсулотни танлаш борасидаги қарашларингизни қайта кўриб чиқиш ҳам саломатлигингиз, ҳам иқдисодингизга фойда бўлишини унутманг. Ҳар сафар дўкон ёки бозордан харид қила туриб, қадоққа қараб чиқишни унутманг.

    Матнни Мадина Нурман тайёрлади

    15.11.2019, 09:12   Изоҳ (0)   46262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзтемирйўлйўловчи» техник носозлик сабаб қисқа муддатга тўхтаб қолган поезд йўловчиларидан узр сўради

    15.11.2019, 08:44

    «Китоб давлат геологик қўриқхонаси»ни миллий геология табиат боғига айлантириш режалаштирилмоқда

    15.11.2019, 08:16

    Ўзбекистонда парламент сайлови кампаниясини ёритиш бўйича 300 га яқин журналист аккредитациядан ўтди

    15.11.2019, 06:32

    Ўзбекистонда «Яндекс Деньги» ҳамёнларини тўлдириш имконияти пайдо бўлди

    15.11.2019, 04:31

    Андижонда икки дўстнинг ўзаро жанжали улардан бирининг ўлими билан якунланди

    15.11.2019, 02:31

    Ўзбекистонда кўзи ожизлар учун норматив-ҳуқуқий китоблар чоп этилади

    15.11.2019, 02:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.