• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги видеоселекторда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги камчиликлар муҳокама қилинди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, Президентнинг жорий йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат доирасида замонавий ёндашув асосида соҳа модернизацияси бошланди. Шунингдек, 7 ноябрь куни Президентнинг «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    «Ҳудудларимиз салоҳиятидан тўғри фойдаланиб, қаерга нима экиш, қайси чорва турини етиштириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали бозорларимизда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларини кўпайтириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш ва даромадни ошириш бўйича, афсуски, самарали тизим мавжуд, деб айта олмаймиз», — деди йиғилиш аввалида Шавкат Мирзиёев.

    Мамлакатда чорва озуқасига бўлган талаб 120 миллион тоннани ташкил этади, аммо ўтган йилда атиги 47 миллион тонна озуқа ишлаб чиқарилиб, эҳтиёж 40 фоизга қондирилган.

    Бутун дунёда чорвани озиқлантиришда асосан силос ва омухта ем ишлатилади. Янгийўл туманида такрорий экин сифатида маккажўхорининг интенсив навидан гектарига 50—60 тонна силос олинганда унинг 1 килограмми таннархи бор-йўғи 150 сўмни ташкил этган. Ваҳоланки, 1 килограмм шелуханинг бозордаги нархи 2 минг сўмдан ошади. Яъни, шрот-шелухага нисбатан 10 баравар арзон озуқани бемалол чорвадорларнинг ўзи етиштирса бўлади, дейилади хабарда.

    Чорва учун озуқа навли буғдойдан гектарига 100 центнергача ҳосил олиш мумкин. Бироқ, жойларда озуқа-емга бўлган дефицитни қоплаш чораларини кўриш ўрнига озуқабоп экин ерларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиш ҳоллари танқид қилинди.

    «Сирдарёда 16 минг гектар, Тошкент вилоятида 8,5 минг гектар экин майдони ғалладан кейин бўш турганини қандай изоҳлаш мумкин?» — дея савол билан мурожаат қилди Президент.

    Шу йилнинг ўтган 10 ойида хориждан қарийб 100 миллион долларлик зотли ва гўшт учун қорамол импорт қилинди. Шунинг учун, қўшимча озуқа базасини яратиш мақсадида чорвадорларга ер бериш, тўғри экин турларини экиш борасида топшириқлар берилди.

    Давлат раҳбари таъкидлаганидек, паррандачиликда ҳам шунга ўхшаш муаммолар мавжуд. Мисол учун, озуқанинг 70—75 фоизи импорт ҳисобига таъминланиб, жорий йилнинг 10 ойида 80 миллион долларга 160 минг тонна соя ва кунгабоқар шроти, 14 миллион долларга 80 минг тонна маккажўхори импорт қилинди. Тармоқ корхоналарига бу йил озуқа учун 137 минг гектар ўрнига амалда 5 минг гектар ер берилган.

    Қайд этилишича, чорвачилик соҳасида мамлакатда сақланиб келаётган долзарб муаммолардан бири наслчилик ҳисобланади.

    Маҳаллий чорва моллари 20 минг сўмлик озуқа-ем билан кунига 900 грамм тирик вазн олса (500 грамм гўшт), зотли моллар 1 килограмм 600 грамм (900 грамм гўшт) вазн олади.

    Қорамолларнинг 94 фоизи, қўй ва эчкиларнинг 84 фоизи, парранданинг 58 фоизи аҳоли хонадонларида боқилади. Айни пайтда, мавжуд қорамолларнинг бор-йўғи 34 фоизи зотлидир. Айниқса, бу кўрсаткич Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 26 фоиз, Хоразмда 28 фоиз, Қашқадарёда 31, Самарқандда 33 фоизни ташкил этади.

    Қўйчиликда эса фақат қоракўл қўйларнинг насли 30 фоизга яхшиланишига эришилган.

    Бундан ташқари, маҳаллий бир бош сигирдан соғиб олинадиган сут йилига 2,5 тоннадан ошмаяпти. Ҳар бири 2—3 минг доллардан импорт қилинган наслли сигирлар 35—40 литр сут бериши лозим бўлса-да, чорвадорларга бундай жонзотларни парвариш қилиш сир-асрорлари ўргатилмагани боис маҳсулдорлик ўртача 25 литрдан ошмаяпти.

    Чорванинг тўғри рационини ишлаб чиқиш, замонавий ветеринария хизмати кўрсатиш бўйича мутахассислар етарли эмас. Оқибатда фермерлар чет элдан ветеринар ва зооинженерлар жалб қилиб, уларга 3—4 минг доллардан ойлик тўлашга мажбур бўлмоқда.

    Йиғилишда қайд этилганидек, технология асосида чорвани сўйиш тизимли йўлга қўйилмагани терининг сифати бузилишига олиб келяпти, бундан эса чарм-поябзал саноати ҳам зарар кўрмоқда. Мисол учун, Ўзбекистон бўйича замонавий қушхоналар сони 49 тага етади, жумладан, Андижон вилоятида битта, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғонада иккитадан, Хоразмда учта ташкил этилган. Мавжудлари ҳам 30—40 фоиз қувватларда ишлаяпти, чунки аҳоли қушхонага боришдан манфаатдор эмас, дейилади хабарда.

    Чорвачиликнинг қисқа муддатда юқори самара берадиган йўналишлари, хусусан, паррандачалик, балиқчилик, қуёнчиликни ривожлантиришда муаммолар мавжуд.

    Жумладан, бугунги кунда 38 минг гектар сунъий сув ҳавзаларининг атиги 460 гектарида интенсив балиқчилик ташкил этилган. Бунинг асосий сабаби — интенсив усулда етиштирилган балиқнинг таннархи оддий усулда етиштирилгандан 2 баравар қиммат. Шунинг учун тадбиркорлар оддий усул билан кифояланмоқда. Ҳолбуки, бу усулда балиқ етиштириш 1 гектарига 2—3 тоннадан ошмаса, интенсив шаклда 100 тоннагача маҳсулот олса бўлади.

    Давлат раҳбари лосос, осётр, форель каби тансиқ балиқларни интенсив усулда етиштириш бўйича топшириқлар берди. Улар, айниқса тоғолди ҳудудларда замонавий технологиялар қўллаган ҳолда парваришланса, ҳатто экспорт ҳам қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

    13.11.2019, 22:07   Изоҳ (0)   19003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон биржа бозорида олтин ва AI-91 русумли бензин нархи пасайди

    13.11.2019, 21:49

    Ниғматилла Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

    13.11.2019, 21:36

    «Дарё» оқшоми: Фарғонадаги муштумзўр чегарачилар, Лоланинг лицензия берувчиларга исёни, «2,5 млн сўм» можаросининг давоми ва 13 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

    13.11.2019, 21:21

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги тўй ва маракаларни ўтказиш бўйича 2020 йилда жорий қилинадиган тартиблар юзасидан семинар ўтказди

    13.11.2019, 21:13

    Ўзбекистонда оширилган миқдордаги нон компенсациясига қанча маблағ ажратилгани ва кимларга берилаётгани маълум қилинди

    13.11.2019, 20:54

    Қибрайдаги корхонада зарарни қоплаш учун келиб тушган 494 млн сўм талон-торож қилинди

    13.11.2019, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    Спорт | 2 июл, 14:45

    Дональд Трамп сайлов ғалабаларига бағишлаб Victory 45-47 атирларини тақдим этди

    Лайфстайл | 2 июл, 14:35

    Францияда очиқ жойларда тамаки чекканлар жарима тўлайди

    Дунё | 2 июл, 14:20

    “Тўйга таклиф қилинмаса ҳам, бораверадими?” — Равшан Комиловнинг видеомурожаатига жавоб берилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи билан келди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 14:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.