Тошкентда тўй тадбирлари ва дафн маросимларининг харажатларини камайтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбирда фуқароларга мазкур маросимларни ўтказиш бўйича 2020 йилда жорий қилинадиган тартиблар яна бир бор эслатиб ўтилди.
Мавзуга доир: «Биринчи навбатда бу Тошкентга тегишли». Танзила Норбоева тўй маросимлари тўғрисидаги қонун лойиҳасига изоҳ берди
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарорига кўра, 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда маросимларни ўтказиш бўйича қатъий меъёрлар жорий қилинади. Тўй ва дафн маросимлари фақат бир кун соат 06:00 дан 23:00 гача ўтказилиши керак бўлади.
Мавзуга доир: 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда тўйлар янги тартиблар бўйича ўтказилади. Асосий ўзгаришлар нималардан иборат?
Никоҳ тўйларини ўтказиш бўйича ўрнатиладиган тартибга кўра, келин-куёвни кузатиб борувчи машиналар сони учтадан ошмаслиги керак. Тўйларда эса икки нафар қўшиқчи ёки иккита мусиқий гуруҳ қатнашиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)