Давлат хизматлари агентлиги томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда кўчмас мулк объектларини Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат рўйхатидан ўтказишда юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига нисбатан қайси ваколатли орган томонидан, қандай асосларга кўра тақиқ ёки хатлов қўйилганлигини аниқлаш имконияти яратилди. Бу ҳақда агентлик томонидан маълум қилинди.
Шу кунга қадар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида агар уларнинг кўчмас мулкига нисбатан тақиқ ёки хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ёки хатлов қайси ваколатли органлар томонидан қўйилганлигини аниқлаш имконияти яратилмаган эди. Натижада жисмоний ва юридик шахслар турли идора ва ташкилотларга бирма-бир ёзма ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўларди.
Амалдаги тартибга кўра, тақиқ ёки хатловнинг мавжудлиги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилишга асос бўлади.
Изоҳ (0)