• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларида кооперациялар жорий қилинади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Видеоселектор йиғилишида қуёнчилик билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Маълумки, ушбу жонзотнинг териси ҳам, гўшти ҳам юқори баҳога эга.

    Ҳисоб-китобларга кўра, наслли қуённи табиий усулда бир йилда 4 марта (6-8 та бола), саноат усулида эса 7 мартагача (8-10 та) кўпайтириш мумкин. Айни пайтда, Ўзбекистонда бугунга келиб 1 250 та қуёнчилик фермаси мавжуд бўлиб, саноат усулида 500 минг бош қуён боқилади.

    Юқоридаги муаммоларни комплекс ва тизимли ҳал этиш, чорвачилик тармоқларини изчил ривожлантириш учун Президент Шавкат Мирзиёев қатор вазифалар қўйди.

    Жумладан, Андижон вилоятида амалга оширилаётган тажриба асосида республиканинг аҳоли зич ҳудудларида мутлақо янги тизим жорий қилинади. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган кредитлар асосида сут-гўшт қайта ишловчи корхона аҳолига кооперация асосида 5 бошгача наслли қорамол етказиб беради, уни қандай парвариш қилишга ўргатади. Корхона наслли қорамолнинг мунтазам ветеринария назоратини, белгиланган рацион асосида озуқаланишини ҳамда ундан олинаётган сутни бозор нархида сотиб олинишини таъминлайди.

    Хабар берилишича, бу тизимнинг афзаллиги шундаки, аҳоли қорамолга эга бўлади, сутни бозор нархида сотади, бу билан қорамол кредитини тўлайди ҳамда туғилган бузоқлар ҳисобига хўжалик кўпайиб бораверади. Қуёнчиликда ҳам ушбу тажрибани жорий этиш мумкин.

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Халқ банки ҳамда Микрокредитбанкка вилоят ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразмда мазкур тизимни йўлга қўйиш вазифаси юкланди.

    Ундан ташқари, Қорақалпоғистон тажрибаси асосида чорва кооперацияларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Яъни, имкониятдан келиб чиқиб, 30 дан 100 бошгача қорамолдан иборат оилавий чорва фермалари ташкил қилинади. Кооперация ушбу тузилмаларни озуқа-ем, ветеринария хизматлари ва агротехника билан таъминлайди.

    Мазкур тажрибанинг афзаллиги шундаки, оилавий фермалар қаердан ем ва техника олиш, маҳсулотни кимга ўтказиш ҳақида бош қотирмайди. Бу ишлар билан кооперация шуғулланади.

    Юқорида қайд этилган ташкилотлар ва ҳокимликларга Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Бухоро вилоятларида камида иккитадан шундай чорва кооперацияларини ташкил этиш топшириғи берилди.

    Шунингдек, Тошкент вилояти тажрибаси асосида ғаллачилик кластерлари ташкил этиш орқали 2—5 минг бош қорамолдан иборат йирик фермалар фаолиятини йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди.

    Бунда, кенгайиш истагини билдирган ва камида 500 бош қорамоли мавжуд фермерларга ҳар минг бош учун 300—400 гектардан ер бериш орқали ғаллачилик кластерлари ташкил этилади.

    Ушбу тизим шуниси билан жозибадорки, йирик кластерлар буғдойни қайта ишлаш орқали омухта ем ишлаб чиқариш ҳамда ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида озуқабоп экинларни етиштириб, ўзи силос ишлаб чиқариш имконига эга бўлади.

    Қатор идора ва ташкилотларга бир ой ичида ҳар бир талабгорнинг таклифларини кўриб чиқиб, амалга ошириш чораларини белгилаш вазифаси қўйилди.

    Бундан ташқари, чорвачиликни озуқа-ем билан таъминлашда пахта кластерлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарур. Чунки бу тузилмаларда ер, кучли озуқа, ишчи кучи, техника ва молиявий имкониятлар етарли. Шунинг учун барча пахта кластерларига 5 минг бошдан кам бўлмаган йирик шохли қорамол комплекслари ташкил этиш топшириғи берилди.

    Озуқа-ем ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун эса Навоий тажрибасини барча ҳудудларда кенг жорий этиш лозимлиги билдирилди.

    Хусусан, Хатирчи туманида тажриба тариқасида 530 гектар яйловни сув тежовчи технологиялар жорий қилиш орқали ерларни ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида яйловда интенсив суғориш орқали 1 гектар ердан яшил массада 80 тонна маккажўхори етиштирилган.

    Қорақалпоғистонда, Навоий, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида минглаб гектар бундай яйловлар мавжуд. Шунинг учун мутасаддиларга мазкур ҳудудларда камида 10 минг гектар яйловларда озуқабоп экинларни етиштириш бўйича «манзилли дастур» амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

    Чорвачиликда насл юқори маҳсулдорликнинг биринчи омилидир. Шу боис ҳар бир ҳудудда сунъий уруғлантириш пунктларини ташкил этиш, кейинги йил якунигача аҳоли ихтиёридаги 70 фоиз сигирни сунъий уруғлантириб, 2025 йилга қадар 60 фоиз чорва молининг наслини яхшилаш чора-тадбирлари белгиланди.

    Шунингдек, фермерлар ва аҳолига чорвани яхши боқишни ўргатиш, Самарқанд ветеринария институти ва унинг Тошкент филиали негизида Чорвадорлар амалий ўқув марказини ташкил этиб, амалий ва масофавий семинарлар ўтишни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

    Йиғилишда маҳсулот таннархини камайтириш ва соҳа рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Келгуси йилдан чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик тармоқларини субсидия бериш орқали қўллаб-қувватлаш кўзда тутилмоқда. Дунё тажрибасидан келиб чиқиб, субсидия етиштирилган тайёр маҳсулотлар ҳажмига мувофиқ равишда берилади.

    Ветеринария, карантин, стандартлаштириш, санитария-эпидемиология хизматларининг изчил ҳамкорлигини таъминлаш, халқаро тажриба асосида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжирини яратиш ҳамда уни назорат қилиш тартиб-таомилларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Ишлаб чиқарувчиларга ички бозорда муносиб шароит яратиб бериш, чорва маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги 90 та деҳқон бозорида паррандачилик корхоналарининг биронта савдо шохобчаси йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Балиқчилик корхоналарининг Сирдарё бозорларида 2 та, Сурхондарёда 3 та, Навоийда 4 та, Фарғонада 9 та савдо нуқтаси бор.

    Йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш учун ҳафтанинг ҳар жумаси «Чорвачилик куни» деб эълон қилинди. Топшириқлар ижросини мувофиқлаштириб бориш ва чорвадорларга кўмаклашишга масъул Республика кенгаши тузилди.

    Видеоселекторда озиқ-овқат хавфсизлигидан ташқари ипакчилик саноатини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Пиллачилик жуда қисқа муддатда — 30—35 кунда экспортбоп маҳсулот олса бўладиган тармоқ. Дунёда 20 дан ортиқ пилла етиштирувчи мамлакат бўлса, Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистондан кейинги ўринда туради. Лекин мамлакатнинг жаҳон бозоридаги улуши атиги 2,5 фоизни ташкил қилади.

    Охирги икки йилдаги саъй-ҳаракатлар натижасида, хусусан, йилига тўрт марта ипак қурти боқиш ҳисобига пилла ҳосили 19 минг тоннага етказилди.

    Йиғилишда бу тармоқдаги бозор конюнктураси таҳлил қилинар экан, мамлакатда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Бундан самарали фойдаланилса, яқин йилларда йиллик экспорт ҳажмини камида 500 миллион долларга етказиш мумкин.

    Айни пайтда, тармоқда қатор муаммолар бор. Жумладан, тутзорларнинг 6 минг гектари яроқсиз аҳволда. Яна 37 минг гектарда ҳосилдорлик 30 фоизга ҳам етмайди. Юқори озуқавий навлар тутзорлар ва якка қатор тутларнинг бор-йўғи 5—6 фоизини ташкил этади. Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ўз вақтида сифатли амалга оширилмаётгани боис озуқа базаси йўқотилмоқда.

    Ипак қурти уруғининг 80 фоизи импорт қилинган. Республикада супер-элита ипак уруғи яратадиган ягона муассаса — Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базаси эскирган.

    Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил якунига қадар 20 минг гектар янги тутзорлар барпо этиш ҳамда 10 минг гектар эскирган тутзорларни янгилаш режалаштирилган.

    Бунинг учун мавжуд тутзорлар оилавий пудрат асосида аҳолига 1 гектардан 3 гектаргача бўлиб берилади. Пиллачилик кластерлари томонидан тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари ва мавсумда ипак қурти уруғи тарқатилади. Пилладан олинадиган даромад билан бир қаторда, тутзорлар орасига экиладиган қўшимча экинлар ҳам тўлиғича аҳоли ихтиёрида қолади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, вилоят ҳокимлари ва тегишли идоралар раҳбарларига тутзорлар ташкил этиш учун ер ажратиш, эскиларини янгилаш, сув тежовчи технологияларни қўллаш бўйича топшириқлар берилди. Келгуси йили пилла етиштириш ҳажмини 21 минг тоннага, 2025 йилгача эса 30 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.

    Супер-элита ва элита уруғларини тўлиқ республикада тайёрлаш, бунинг учун уруғчилик станцияларини қўллаб-қувватлаш, тутларни кимёвий ва биологик усулларда ҳимоялаш, жойларда янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

    Яна бир масала — мамлакатда пилла ва ипакни экпертизадан ўтказиш ва сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар йўқ. Ҳозирда бунинг учун маҳсулот хорижга жўнатилаётгани боис корхоналар қўшимча харажат қиляпти. Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси қошида замонавий лаборатория ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

    Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди раҳбарлар ва ҳокимларнинг ҳисобот ва таклифлари эшитилди.

    13.11.2019, 22:18   Изоҳ (0)   20894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги видеоселекторда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги камчиликлар муҳокама қилинди

    13.11.2019, 22:07

    Ўзбекистон биржа бозорида олтин ва AI-91 русумли бензин нархи пасайди

    13.11.2019, 21:49

    Ниғматилла Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

    13.11.2019, 21:36

    «Дарё» оқшоми: Фарғонадаги муштумзўр чегарачилар, Лоланинг лицензия берувчиларга исёни, «2,5 млн сўм» можаросининг давоми ва 13 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

    13.11.2019, 21:21

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги тўй ва маракаларни ўтказиш бўйича 2020 йилда жорий қилинадиган тартиблар юзасидан семинар ўтказди

    13.11.2019, 21:13

    Ўзбекистонда оширилган миқдордаги нон компенсациясига қанча маблағ ажратилгани ва кимларга берилаётгани маълум қилинди

    13.11.2019, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.