Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. бошқарувидаги автомашина кузатувга олинди ва автоулов белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Текширув натижасида автомашина юкхонасида умумий қиймати 78,5 миллион сўмни ташкил қилувчи 67 290 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)