«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қонун билан Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги каби масалалар мустаҳкамлаб қўйилди.
Қонунга Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилди. Яъни, Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:
- ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;
- банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;
- ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этиш ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланиш.
Изоҳ (0)