Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари хорижга йўл олган поезд вагонлари орқали ноқонуний равишда қоракўл терилари олиб чиқиб кетилишининг олдини олди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Поезд вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Натижада мазкур поезд вагонларининг бирида тамбур ёнидаги раковина тагига умумий қиймати 20,3 миллион сўмлик 29 дона қоракўл терилари яширилган ҳолда ноқонуний олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)