Истеъфога чиққанлигини эълон қилган Боливия президенти Эво Моралес уни ҳибсга олишга уринишаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net» .
«Полиция ходими ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ чиқарилганини очиқчасига эълон қилди. Бундан ташқари, жиноятчилар гуруҳи уйимга ҳужум қилишди. Давлат тўнтариши қонун устуворлигини поймол қилмоқда», — деди Моралес.
Олдинроқ Боливия соғлиқни сақлаш вазири Габриэла Монтаньо ва мухолифатчи Луис Камачо ҳам полиция Моралесни ушлашни режалаштирганини билдирганди.
Бунгача полиция мамлакат Олий сайлов суди президенти ва вице-президенти, шунингдек, минтақалардаги қатор бўлинмалар раҳбарларини сайлов қонунчилигини бузишда айблаб, қўлга олганди.
Мавзуга доир: Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқди