Британия махсус хизмати — МI5 мамлакатда бўлажак парламент сайловлари арафасида депутатларнинг алоқа воситаларини ҳимоя қилиш бўйича мисли кўрилмаган чораларни қўлламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«МI5 сайловлар арафасида парламент аъзоларининг телефонларини россиялик хакерлардан ҳимоя қилиш бўйича ўта махфий операцияни амалга оширмоқда. Депутатларга зарарли дастурий таъминотдан тозаланмагунча гаджетлардан фойдаланмаслик тавсия қилинган», — дейилади The Daily Mirror нашрида чоп этилган мақолада.
Шунингдек, МI5 давлат муассасаларидаги телефон ва компьютерларда ҳар қандай шубҳали фаоллик ҳақида зудлик билан хабар бериш ҳақида сўраган.