Бектемир тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида 40 ёшли А.Р.га тегишли Lacetti машинаси мазкур шохобчада ишловчи 48 ёшли Х.Х. томонидан олиб қочилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 7 ноябрь куни соат 8:00 ларда содир бўлган.

Ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни туман ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Тошкентда шу йилнинг апрель ойида мижозининг машинасидан салкам 3 минг доллар ўғирлаган «мойка» ишчиси ушланганди. Август ойида эса Янгийўлда мижознинг Lacetti’сини йўлга ҳайдаб чиққан «мойка»чи велосипед минган ўсмирнинг ҳаётига нуқта қўйганди.