Тошкент халқаро аэропортида Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Улар тақдим этган Малайзия фуқаролик паспортлари текширилганда, ҳужжатлар қалбаки эканлиги маълум бўлган.
«Тегишли орган вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланган», — дейилади ДХХ Чегара қўшинлари хабарида. Қайд этишларича, қўлга олинган шри-ланкаларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Аввалроқ Эрон фуқаролари Италия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)