Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорни имзолади. «Ҳуқуқий ахборот»нинг хабар беришича, қарорга мувофиқ Қорақалпоғистонда чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этилди.
Чорвачиликни ривожлантиришдаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, чорвачилик соҳасига аҳолини кенг жалб қилиш, уларнинг чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш комиссиянинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди. Президент ушбу қарори билан, шунингдек, Қорақалпоғистонда чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқлаган.
Қарор билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этилди. Филиал бакалавриатига 2020/21—2022/23 ўқув йилларида қабул параметрларини шакллантиришда Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан ушбу туманлар бўйича давлат гранти асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичлари назарда тутилади.
Изоҳ (0)