Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Норма.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Унга кўра, мактаб ўқувчиларини якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи бошқа 55 та касалликдан ташқари, яна қуйидаги 4 та касалликда имтиҳонлардан озод қилиниши белгиланди:

  • муковиссидоз, аралаш шакли, оғир тури;
  • плеврит;
  • носпецифик ярали колит (зўриқиш даври);
  • жигар сиррози.
Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликларга тиф, ботулизм, сил касаллиги, хавфли ўсмалар кабилар киради.

Қуйидаги ҳавола орқали касалликларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Зеленский Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши очиқ кураш олиб боришга ваъда берди
Дунё
Иордания шаҳзодасининг дабдабали тўйи, циркдан қочган ламалар, плакат “ушлаб олган” ит — 2 июнь суратлари
Дунё
Японияда “Мавар” тўфони туфайли миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди