Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди устида бир неча кун давомида ҳукмронлик қилган совуқ антитциклон чекинишни бошлайди, деб хабар беради Ўзгидромет.
Бу кечки совуқларнинг бироз пасайиши ва кундузги ҳароратнинг озгина кўтарилишига олиб келади. Дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ҳарорат 0—5 даража, кундузи 12—17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Якшанбада Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республика ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2—3 даражага бир оз пасаяди.
Изоҳ (0)