• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оксана Чусовитина: Токио—2020 мен учун сўнгги мусобақа бўлади

    Октябрь ойида Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон Чемпионати Оксана Чусовитина учун тарихий мусобақа бўлиб қолди. Боиси ушбу турнир орқали ўзбекистонлик гимнастикачи ўз фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлди. Миллий Олимпия қўмитаси Чусовитина билан суҳбат уюштирди.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    — Аввало, сизни яна бир Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритганингиз билан самимий муборакбод этамиз. Токио—2020 сиз учун саккизинчи Олимпиада бўлади.

    — Раҳмат сизга, бу мен учун ёқимли. Токиода мен бор маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиламан.

    — Штутгартда қандай йўналиш бўйича лицензия олдингиз?

    — Лицензия қўлга киритиш осон бўлгани йўқ, албатта. Мен мусобақада кўп кураш йўналиши бўйича кўрсатган натижам эвазига йўлланма олдим. Бундан ташқари таяниб сакраш бўйича ҳам яна бир машқни тайёрлаб келган эдим. Афсуски, дастлабки чиқишни бажараётиб ерга тушиш пайтида бироз мувозанатни йўқотиб қўйдим ва бу хато мусобақани охиригача давом эттира олишимга тўсқинлик қилди. Балки бу ҳам яхшиликкадир. Ҳар нарсадан ҳикмат қидириш керак.

    — Энди Олимпиадага қандай тайёрланасиз? Машғулотларингиз қаерда бўлади?

    — Олимпиадага лицензия олиб бўлдим ва энди шошилмасдан тайёрланишимдан хурсандман. Эндиги иштирокимни январда бўладиган Жаҳон кубоги босқичларидан бошлайман. Айнан ушбу мусобақалар тайёрлаб қўйган мураккаб элементларимни Токио Олимпиадасигача синаб кўриш ва уларни шакллантириш учун яхши имконият беради.

    — Бу дегани сиз 2020 йил ҳисобидан Токио Олимпиадасигача бўлган мусобақаларда иштирок этасиз...

    — Йўқ, ҳаммасида ҳам эмас. Мен асосан тикланиш машғулотларига эътиборимни қаратаман. Етарли куч йиғишим учун орада оилам ва яхши ҳордиқ чиқариш учун ҳам вақт ажратиш ниятидаман.

    — Қуйидаги саволимиз кўпчиликни қизиқтириши табиий: саккизинчи Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритишингиз эълон қилинганидан сўнг нималарни ҳис қилдингиз, қандай ҳаяжон кечди?

    — Биласизми, сўнгги Жаҳон Чемпионати бутун фаолиятим давомидаги энг оғир кечган дунё биринчилиги бўлди. Биргина саралашнинг ўзи икки кун ўтди ва бу ҳар қандай спортчи учун нафақат жисмонан, балки руҳан катта қийинчилик туғдиради. Албатта, шунча рақибларим билан кечган рақобатда навбатдаги Олимпия ўйинларига йўлланма олганимни эшитгач тасвирлаб бера олмайдиган даражада хурсанд бўлдим. Аммо мусобақага тайёрлаб келган режаларимнинг барчаси ҳам амалга ошмай қолди. Бу мен кўрсата олишим мумкин бўлган максимал натижа эмас, деб ўйлайман.

    — Умид қиламизки, сиз жаҳон ареналарида ҳали кўп бор зафар қучишга муваффақ бўласиз. Токио Олимпиадасида сизни қайси йўналишда кўрамиз?

    — Токиода тўсин ва таяниб сакраш машқларида иштирок этмоқчиман. Жаҳон чемпионатидаги кўпкураш менга лицензия олишим учун керак эди холос. Албатта, барибир катта эътиборни таяниб сакраш машқига қаратаман. Асосийси, Олимпиадагача жароҳатларсиз етиб бориш.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    — Сиз замонамизнинг энг ёрқин спортчиларидан бирисиз. Сизни ғалабалар сари нима руҳлантиради? Шу ҳақидаги сирингизни айтинг.

    — Мен ҳамма қатори оддий инсонман. Ҳеч қандай сир ва ақл бовар қилмас нарсаларга эга жойим йўқ. Мени энг кўп оилам ва яқинларим руҳлантиради. Ўйлайманки, инсон уйига келганида уни доим қўллаб-қувватлайдиган ва руҳлантирадиган оиласини хурсанд кўргач ҳамма нарсага қодир бўлади. Ҳаётимда мен учун энг муҳими оилам.

    — Галдаги саволни бериш бироз аламли, лекин кўпчилик учун қизиқ. Катта спортдан кетиш ҳақида бирор қарорга келдингизми?

    — Бу ҳақида яқинда айтиб ўтган эдим. Токио Олимпиадаси мен учун сўнгги мусобақа бўлади. Аммо бу мени спорт билан шуғулланмайди дегани эмас. Ҳозирда болалар учун ўз спорт клубимни очиш ишлари билан бандман. Келажакда гимнастикани Республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб янада ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    08.11.2019, 06:34   Изоҳ (0)   25882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Баҳодир Жалолов: Ҳозирда мен учун энг муҳими — Олимпиада

    07.11.2019, 23:07

    Фазлиддин Ғоибназаров етти ойлик танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда

    07.11.2019, 22:49

    Носоз факс туфайли «Реал»га ўта олмаган ва узоқни яхши кўра олмайдиган Давид де Хеа ҳақида

    07.11.2019, 19:22

    Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги иккинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

    07.11.2019, 17:44

    ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум қилинди

    07.11.2019, 13:17

    «Реал» «Галатасарой»га жавобсиз 6 та гол урди, 18 ёшли Родригодан ҳет-трик, ПСЖда ғалаба, «Атлетико М»да эса мағлубият (видео)

    07.11.2019, 03:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.