Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадалари тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, талабалар фан олимпиадаси ғолиблари магистратурага кириш имтиҳонларида мутахассислик фанларидан максимал балл олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга киритилаётган асосий янгиликлардан бири талабалар фан олимпиадаси республика босқичи ғолибларига ғолиб бўлган фан бўйича магистратурага кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома тақдим қилинади.
Гувоҳнома икки йил муддат давомида амал қилиши кўзда тутилган.
Талабалар, соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қуйидаги манзилда қарор лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдиришлари мумкин.
Муҳокамалар жорий йилнинг 16 ноябрига қадар давом этади.
Изоҳ (0)