5 ноябрь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 17 ёшли уч нафар ўсмир ўзининг тенгдошлари билан пичоқлашув содир этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Аниқланишича, тунги соат 00:30 да вояга етмаган 17 ёшли Я.Т. ўзининг тенгдошлари Д.Р. ҳамда Д.П. билан биргаликда Бекобод шаҳар 13-даҳада жойлашган «Моҳинур» кафесида овқатланиб ўтирган С.Х. ва Ё.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.
Ўсмирлар уларнинг қўл ва оёқларига пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятли ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.
Жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар ушланиб, вояга етмаган Я.Т. Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди («Безорилик»), Д.Р. ҳамда Д.П. эса Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «э» банди («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳолат юзасидан сўроқ қилинган. Сўроқ жараёнида улар иқрорлик кўрсатмаларини бериб, гумон қилинувчи Д.Р. бир дона пичоқни ўз хоҳиши билан терговга тақдим этган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Август ойида Бекободда 10-синф ўқувчиси икки нафар тенгдошини пичоқлақ қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)