• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент метрополитени — бекатларининг номи жуда кўп ўзгарган ерости саройи

    Бундан 42 йил аввал — 1977 йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент метрополитенининг дастлабки тўққиз станцияси — «Собир Раҳимов», «Чилонзор», «СССРнинг 50 йиллиги», «Комсомоллар» («Комсомольская»), «Ҳамза», «Халқлар дўстлиги», «Пахтакор», «Ленин майдони» ва «Октябрь революцияси» бекатлари фойдаланишга топширилган. Бугунгача бу рўйхатдаги номлардан фақат иккитаси — «Чилонзор» ва «Пахтакор» ўзгармаган холос, баъзи бекатларнинг номи эса сўнгги 30 йил ичида бир эмас, бир неча бор ўзгарди.

    «Алишер Навоий» метро бекати.

    «Алишер Навоий» метро бекати.
    Фото: Камил Еникеев / Афиша

    Тошкент метросининг «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишларидаги бекат номлари ўзгартирилганини қайсидир маънода тушунса бўлади — эски замоннинг эски мафкураларига ҳурмат белгиси ўлароқ қўйилган аксарият номлар янги замон талабларига жавоб бера олмай қолгандир. Лекин Мустақиллик йилларида қурилиб, фойдаланишга топширилган «Юнусобод» йўлидаги бекатларни ҳам «ном ўзгартириш» эпидемиясидан асраб қолиб бўлмаганини, ким билсин, мамлакатда бундан бир неча йил аввал кузатилган турғунлик рамзи сифатида қабул қилмоқ керакдир, балки.

    Мавзуга доир: Фотогалерея: Тошкент метросининг гўзаллиги

    «Чилонзор» йўналиши

    Ҳозирда Тошкент метросининг «Чилонзор» линиясида 12 та бекат ишлаб турибди, яқин келажакда уларнинг сони камида иккитага кўпайиши мумкин (мамлакат раҳбарияти линияни ТТЗ автошоҳбекатига қадар олиб бориш ниятида). Бошқа томондан — «Сергели» йўналиши деб айтилаётган янги, камида олти бекатдан иборат ер усти метро йўли ҳам аслида «Чилонзор»нинг давоми. Лекин ҳозир гап шу бугун ишлаб турган 12 бекат ҳақида.

    «Новза» метро бекати.

    «Новза» метро бекати.
    Фото: Камил Еникеев / Афиша

    1977 йилдан бери улардан фақат тўрттасининг номи ўзгармаган, холос. Булар — «Чилонзор», «Пахтакор», «Ҳамид Олимжон» ва «Пушкин». «Чилонзор» бекати Чилонзор туманининг тарихан Чилонзор деб аталган қисмида жойлашган, бу жойларнинг номи ўзгаришидан дарак йўқ ва ўзгарса ҳам жамоатчилик буни ҳазм қила олмаса керак. «Пахтакор» ҳақида ҳам шу гап — бекатдан чиқишингиз билан шу номли футбол клуби ўйнайдиган стадион қаршингиздан чиқади (ва миллиардер Алишер Усмоновга ишонадиган бўлсак, бундан кейин ҳам шундай бўлади).

    «Ҳамид Олимжон» ва «Пушкин» ҳақида эса бир нарса дейиш қийин — қандайдир ўз номига лойиқ эмасдек. Яқин-яқингача «Ҳамид Олимжон» бекатидан чиққан йўловчи Ҳамид Олимжон ҳайкалини кўрарди (ҳозир ҳайкал Миллий боғдаги Адиблар хиёбонида, Зулфия монументи билан ёнма-ён). «Пушкин» ҳақида ҳам шу гап — бекат сизни номи бир асрдан зиёд Пушкин бўлган кўчага олиб чиқарди (1899 йилдан бери номи Пушкин бўлган кўча 2008 йилда Мустақиллик номини олган), кўча марказида эса Пушкиннинг ҳайкали бўларди (ҳозир у Бобур—Руставели чорраҳасидаги хиёбонда).

    «Чилонзор» йўлида ном ўзгартириш бўйича рекордчи бекатлар бор. Масалан, «Миллий боғ». У 1992 йил майигача «Комсомоллар» деб аталган (мантиқан тўғри — бекат халқ орасида ҳали ҳам «Комсомольская озеро» деб аталадиган кўли бор Комсомоллар боғига олиб борган). Сўнг «Ёшлик» номини олган. 2006 йил февралида эса поезд шу бекатга келганида метро машинистлари уни «Миллий боғ» деб эълон қила бошлади.

    «Ҳамид Олимжон» метро бекати.

    «Ҳамид Олимжон» метро бекати.
    Фото: Камил Еникеев / Афиша

    «Амир Темур хиёбони»нинг «тақдири» ҳам шунақароқ — 1992 йил майига қадар «Октябрь революцияси» деб аталган бекат 1993 йил августигача вақтинча «Марказий хиёбон» бўлиб турди, кейин ҳозирги — «Амир Темур хиёбони» номини олди. Бекат номи билан бирга унинг ташқи кўриниши ҳам қисман ўзгарган — бекат платформалари бошидаги барелъефлар (масалан, Туркистонлик 14 комиссар шарафига ўрнатилган ҳайкалнинг барелъефи) олиб ташланган.

    Умуман олганда, «Чилонзор» йўлида номи энг биринчи бўлиб ўзгартирилган бекат — «Мустақиллик майдони». У 1991 йил ноябрига қадар «Ленин майдони» деб аталган (чунки бекат устидаги майдон номи ҳам Мустақиллик эмас, Ленин эди). 1992 йил май ойида эса «Комсомоллар» ва «Октябрь революцияси» билан бирга «СССРнинг 50 йиллиги» станцияси номи ҳам ўзгарган — у ҳозиргача «Мирзо Улуғбек» деб аталади. 1997 йилда «Максим Горкий» бекатининг номи «Буюк Ипак йўли» деб, 2008 йилда «Халқлар дўстлиги» бекатининг номи «Бунёдкор» деб, 2010 йилда «Собир Раҳимов» бекатининг номи «Олмазор» деб, 2015 йилда эса «Ҳамза» станциясининг номи «Новза» деб ўзгартирилди. 2018 йилда «тарихий ҳақиқатни қарор топтириш мақсадида»да «Бунёдкор» бекатининг номи яна «Халқлар дўстлиги»га қайтарилди, лекин қолган станцияларга нисбатан, мабодо уларнинг номи яна ўзгармаса, бу «тарихий ҳақиқат» ортиқ қўлланилмаса керак.

    «Буюк Ипак йўли»даги Данко.

    «Буюк Ипак йўли»даги Данко.
    Фото: Amos Chapple / Radio Free Europe

    Шу ўринда яна бир мулоҳаза. «Олмазор» бекатига тушсангиз, мавзули қилиб безатилган устунларда автомат кўтарган аскар, мотамсаро она сиймоларини кўрасиз — буларнинг олмага нима дахли бор? «Новза» метросига «Новза» масжиди тарафдан тушсангиз, негадир сизга паранжи ечган аёллар ва болаларга ҳарф ўргатаётган Ҳамза қараб туради. «Буюк Ипак йўли»да ҳам шу аҳвол — бекатдан чиқиб кетаверишингизда кўкрагини қучган одам барелефни кўрасиз. «Максим Горький» номли бекат учун яхши барелеф бу, албатта — юрагини бағридан суғуриб олиб, уни зулматдагиларга чироқ қилган Данко рус адибининг машҳур қаҳрамони. Лекин унинг Буюк Ипак йўлига қандай алоқаси борлиги фанга номаълум.

    «Ўзбекистон» йўналиши

    1984—1991 йилларда қурилиб, фойдаланишга топширилган йўналишда ҳозирча 11 та бекат бўлиб, улардан учтасининг номи ўзгарган (ҳозирча). Булар — «Космонавтлар», «Машинасозлар» ва «Дўстлик». «Космонавтлар» ва «Машинасозлар» 1992 йил майига қадар мос равишда «Космонавтлар проспекти» ва «Ташсельмаш» деб аталган. «Дўстлик» эса 2012 йил октябрига қадар таниқли рус учувчиси Валерий Чкалов шарафига «Чкалов» деб аталган.

    Ушбу йўналиш бекатлари навбатдаги ном ўзгартиришлар хавфидан холими? Бахтга қарши, Тошкент метрополитенининг ҳеч бир бекати бу таҳдиддан холи эмас ва исталган вақтда исталган бекат қайта номланиши мумкин. Агар номи ўзгаришга биринчи галда даъвогар бекатлар рўйхати тузиладиган бўлса, унинг бошида «Машинасозлар», «Ўзбекистон» ва «Ғафур Ғулом» турса керак, эҳтимол.

    Абдулла Қодирий паркидан «Ғафур Ғулом» метро бекатига тушиш жойи лойиҳа-таклифи.

    Абдулла Қодирий паркидан «Ғафур Ғулом» метро бекатига тушиш жойи лойиҳа-таклифи.
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Машинасозлар»да машинасозликка оид деярли ҳеч нарса қолмаган — уни, балки, маиший техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган «миллий ифтихор» шарафига қайта номлаш керакдир; пойтахтнинг марказида Сити бўлса-ю, метросида «Ташкент Сити» деган бекати бўлмаса — ғалати бўлади-ку; «Ғафур Ғулом» эса худди «Олмазор», «Мирзо Улуғбек» ва «Абдулла Қодирий» бекатлари каби чалғитувчи — «Ғафур Ғулом» сени Тошкентнинг Себзор деган даҳасига, Абдулла Қодирий номи билан аталувчи паркнинг шундоққина олдига олиб чиқади.

    Худди шу гапни «Чилонзор» ва «Юнусобод»даги қолган уч «чалғитувчи» ҳақида ҳам айтса бўлади — «Олмазор» бекати Олмазор туманига эмас, Чилонзорга олиб боради; «Мирзо Улуғбек» бекатининг Мирзо Улуғбек туманига алоқаси йўқ, у сени Чилонзордаги Ғафур Ғулом номидаги боғ ва Миллий (собиқ «Бунёдкор») стадионга олиб чиқади; «Абдулла Қодирий» бекати эса Абдулла Қодирий парки ва ҳайкалидан узоқдаги Олой бозорида жойлашган, у фақат Абдулла Қодирий шоҳ кўчасига яқин, холос.

    «Юнусобод» йўналиши

    «Юнусобод» йўлининг лойиҳаси СССР давридаёқ тайёрланган, шунинг учун аксарият бекатларнинг лойиҳавий номлари советча эди — тожик совет шоири Абулқосим Лоҳутий шарафига «Лоҳутий» (ҳозирги «Мингўрик»), меҳнаткашлар байрами шарафига «1 май» (ҳозирги «Юнус Ражабий»), рус инқилобчиси Сергей Киров шарафига «Киров» (ҳозирги «Минор»), ҳозирги «Ўзекспомарказ» ўрнида бўлган Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасига олиб чиқувчи «ВДНХ» (ҳозирги «Бодомзор»). Шу билан бирга, тан олиб кўрсатиб ўтиш жоизки, совет лойиҳачилари ҳозирги «Абдулла Қодирий» бекатини аввалбошдан «Олой бозори», ҳозирги «Шаҳристон» бекатини эса «Шаҳристон» деб атамоқчи бўлган.

    «Шаҳристон» бекати

    «Шаҳристон» бекати
    Фото: Камил Еникеев / Афиша

    Шундай қилиб, 2001 йил 24 октябрида «Юнусобод» линиясининг дастлабки олти бекати «Мингўрик», «Юнус Ражабий», «Абдулла Қодирий», «Минор», «Бодомзор», «Ҳабиб Абдуллаев» номлари билан фойдаланишга топширилди. Лекин, нимадир бўлди-ю, Президент Ислом Каримовнинг фармони билан ўлимидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган буюк ўзбек геологи, Ўзбекистон Фанлар академиясининг тўртинчи президенти Ҳабиб Абдуллаев номи билан аталувчи бекат номи 2015 йили «Шаҳристон»га ўзгартирилди, бекатдан олимнинг бюсти олиб ташланди. «Юнусобод»даги ягона ва ҳали тушунарсиз ўзгаришсиз шу, холос (ҳозирча).

    Ҳозирда «Юнусобод» йўлининг давоми қурилмоқда — «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 2019 йил охиригача «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатларини фойдаланишга топширишга ваъда берган. 2016 йилгача «Юнусобод» йўналишининг «қурилаётган бўлаги» сифатида метро хариталарида кўрсатилган узуқ-узуқ чизиқлар устида «Файзулла Хўжаев» номли бекат ҳам бор эди, аммо 2016 йили у лойиҳадан чиқариб ташланди.

    «Юнусобод» линиясида қурилаётган янги «Туркистон» бекати.

    «Юнусобод» линиясида қурилаётган янги «Туркистон» бекати.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йўналишнинг жанубий қисмида Жанубий вокзалга қадар тўртта бекат («Бобур», «Тўқимачи», «Усмон Носир», «Жанубий») қурилиши эски лойиҳаларда ҳам бор, бироқ бу лойиҳа қачон амалга оширилиши номаълум. Лекин бир нарсани ҳозирдан ишонч билан айтиш мумкиндир балки — «Усмон Носир»нинг номи ўзгарса керак: лойиҳадаги станциялардан бирига «Усмон Носир» номи қўйилган вақтда бекат жойлашган шоҳ кўча номи ҳам Усмон Носир эди — ҳозир эса у кўча, эски замонларда бўлганидек, Шота Руставели деб аталади.

    Хулоса ўрнида

    Шундай қилиб, ҳозир Тошкент метрополитенида ишлаб турган 29 станциядан 12 тасининг — салкам ярмининг номи ўзгарган. Бу — жуда кўп. Айрим станциялар номи, таъкидланганидек, бир неча бор алмаштирилган. Бу барча учун ибратли бўлиши керак аслида — объектларга имкон қадар ўша объект жойлашган ҳудуднинг тарихий номларини қўяверган маъқул. Мабодо бирор тарихий шахснинг исми ёки бирор тарихий воқеанинг номини қўйишга қарор қилинаркан, аввало, бу танлов яхшилаб муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқ. Токи, эртага яна «тарихий ҳақиқатни қарор топтириш»га зарурат бўлмасин.

    Фото: Pohanius / Livejournal
    06.11.2019, 19:19   Изоҳ (0)   69076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент туманидаги товуқ фермасида юз берган ёнғинда 150 дан ортиқ товуқ нобуд бўлди

    06.11.2019, 19:04

    Reuters ва Euronews: Фарғона водийсига радиоактив фалокат хавф солмоқда (видео)

    06.11.2019, 18:34

    Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ноқонуний казино ташкил этганликда айбланмоқда

    06.11.2019, 18:19

    Ўзбекистон элчиси Латвия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    06.11.2019, 17:49

    «Алпомиш» достони 1020 ёшда. Достон бўйича билимларингизни синаб кўринг (тест)

    06.11.2019, 17:20

    Ўзбекистонда 13 та метан «заправка» фаолияти вақтинча тўхтатилди

    06.11.2019, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди (видео) 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:49

    Сувда чўкишнинг олдини олиш: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда? 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:44

    Меҳрибонлик уйида улғайган, Юлдуз Усмонова сабаб актриса бўлган ва мухлисининг таъқибига учраган Зарина Йўлдошева 25 ёшда

    Маданият | 3 июн, 17:36

    Самарқандда 18 яшар қиз нега мактаб ўқувчисини “самосуд” қилгани айтилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:33

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.