Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) UFC’даги иккинчи жанги бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда GoSport хабар бермоқда.

Фото: CzechFighters

Маълум бўлишича, Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангини ўтказиш бўйича келишувга эришган. Жангнинг аниқ санаси бўйича маълумотлар йўқ. Хабарларга кўра, мазкур UFC кечаси 2020 йилнинг бошида бўлиб ўтади. Шунингдек, Муродовнинг бўлажак рақиби ҳам номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд UFC’даги дебют жангини 28 сентябрь куни ўтказганди. Муродов Копенгагенда бўлиб ўтаган UFC Fight Night 160 кечаси доирасида италиялик Алессио ди Кирикога (12-4, 9 КО) қарши октагонга чиқиб, уч раунд якунларига кўра, очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!