Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 5 ноябрь, сешанба куни «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросига бағишланган тадбирда терма жамоа устози Вадим Абрамов телевидение истаса, Ўзбекистон—Қирғизистон беллашувини олиб беравериши мумкин деган фикрни билдирди.
Бизни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Арабларга қарши ўйинда стадион тўлишига шубҳам йўқ, бироқ биз Қирғизистонга қарши кечадиган баҳсда ҳам ишқибозлар кўп бўлишини истагандик. Шуни ўйлаган ҳолда ва Саудия Арабистонига ўзига хос «сюрприз» қилиш мақсадида ўйинни ТВ орқали намойиш қилишни истамаган эдик.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби қарори билан ТВ орқали намойиш этилмаслиги хабар қилинган ва Абрамов ҳам буни тасдиқлаган эди.Бироқ бу масалани кўриб чиқаётганда вилоятлардаги мухлисларни инобатга олмаган эканмиз. Менга ҳар хил қўнғироқлар бўлди: ‘Саудия Арабистонидан шунчалик қўрқяпсизми?’ деган оҳангда. Йўқ, биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Агар Sport-TV телеканали ўйинни олиб кўрсатишни истаса, марҳамат, намойиш қилаверсин. Бунга қаршилигимиз йўқ. Айтганча, бизга трансляция учун пул берилмайди.
Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)