Сирдарё вилояти Ховос тумани «Қаҳрамон» ҚФЙда истиқомат қилувчи Илҳомжон Охунов ва Юлдузхон Қушоқованинг фарзандлари яна уч нафарга кўпайди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Уч қиз, бир ўғилдан сўнг, туғилган уч эгизак чақалоқларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилди.
«Шавкатжоннинг вазни 2,500, Миромоннинг вазни 1,500, Мирзиёнинг вазни 2,000 килограмм. Чақалоқлар муддатидан бироз олдин туғилган бўлишса-да, соғлом. Улар вилоят перинатал марказида шифокорлар назоратида парваришланмоқда. Аҳамиятли томони, чақалоқлар марказимизда туғилган биринчи эгизакларимиз», – дейди Сирдарё вилоят перинатал маркази бўлим бошлиғи Клара Бабаева.
Изоҳ (0)