Хитойлик инвесторлар Наманганда цемент заводи қуради, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
Ушбу масала Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Хитой ишбилармонлари вакилларининг учрашувида атрофлича муҳокама қилинган.
Лойиҳага кўра «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Хитой инвестициялари иштирокида йирик цемент заводи барпо этилади. 35 гектар майдонда икки босқичда амалга ошириладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион доллардан ортиқ бўлиб, юз фоиз хитойлик инвесторлар томонидан молиялаштирилади.
2021 йил бошидан ишга туширилиши режалаштирилаётган корхонада йилига 1,3 миллион тонна М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида «Сурхонцементинвест» хорижий корхонаси ишга туширилган эди. АҚШнинг Alfa Eco Corporation компанияси эса Жиззахда 2020 йилнинг сўнгига қадар 300 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиш эвазига 800—1000 та ишчи ўринга мўлжалланган цемент заводини очишни режалаштирилган.
Изоҳ (0)