• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Абдулла Қодирий мажмуаси»даги лойиҳа юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди

    Бир неча кун аввал Тошкент шаҳар ҳокимлиги Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ҳудудида меҳмонхона қуриш бўйича япон компанияси билан келишувга эришгани маълум бўлганди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксарият ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу қарорни қоралади.

    Хусусан, блогер Фарҳоджон Чинбердиев боғ ҳудудида меҳмонхона қурилишини «аҳмоқона қарор» деб атади.

    Унинг айтишича, бу меҳмонхона исталган бошқа жойда, масалан, ҳокимликда ишлайдиган ва шу ечимни қабул қилган масъул шахсларнинг маҳалласида, янги қурилаётган бирор турар жой ўрнида ёки «Чорсу» меҳмонхонаси ўрнида қурилиши мумкин.

    «Лекин шаҳарда яшайдиган одамларга тегишли умумий жойни олиб, бизнесга бериш жуда ҳам кутилмаган ва калта ўйланган қарор», — дейди у ва шундай қўшимча қилган:

    «Одамлар учун сайр қиладиган, дам оладиган, ўзларини яхши ҳис қиладиган яшил ҳудудларни кўпайтириш лозим. Шу меҳмонхона ўрнига аттраксионсиз бирор кичик боғ билан фаввора қўйилиши шу атрофда яшайдиган одамларга анча ёрдам берган бўларди. Меҳмонхона сифатида хусусий ҳудудга айлантириш Абдулла Қодирий кўчасидаги тирбандликни янада мураккаблаштиради».

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    5 ноябрь, сешанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Абдулла Қодирий мажмуаси»да амалга оширилаётган лойиҳа ва бунёдкорлик ишлари бўйича маълумот берди.

    Лойиҳага кўра, Абдулла Қодирий боғи ҳудудида Қодирий номидаги ижод мактаби ва замонавий кутубхона барпо этилади, адибнинг ҳайкали ўрнатилади, шунингдек, адиб яшаган хонадон ва унинг атрофида ҳам ҳозирда реконструкция ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган бўлиб, бу жойда Абдулла Қодирий уй-музейи ташкил этилади.

    Санаб ўтилган ишларни амалга ошириш учун 60 миллиард сўмдан зиёд маблағ талаб этилади, жумладан, уй-музей учун — 12 миллиард сўм, мактаб ва ҳайкал учун — 40 миллиард сўм, ҳудуд атрофидаги хонадонларни кўчиришга компенсация учун — 10 миллиард сўм кўзда тутилган.

    Абдулла Қодирий номини абадийлаштириш, унинг номидаги мажмуа ва уй-музейни замонавий талаблар ва миллий анъаналар асосида барпо этишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳозирда деярли эътибордан четда қолган ҳудудда «Абдулла Қодирий мажмуаси» тимсолида этнобоғ ва этношаҳарча барпо этилади.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган.

    Лойиҳага кўра, боғнинг бир қисмида Абдулла Қодирий яшаган давр руҳи акс этган этношаҳарча ташкил қилинади. Қолган қисми эса режалаштирилган бунёдкорлик ва юқори сифатда ободонлаштириш учун бино ва меҳмонхона барпо этиш мақсадида инвесторларга инвестицион шартлар билан таклиф этилмоқда.

    Ушбу шарт орқали келиб тушган маблағлар юқорида кўрсатилган кутубхона, мактаб, ҳайкал, уй-музейни қуриш, юқори сифатдаги ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ва кўчирилаётган хонадонлар учун компенсация тўлаш мақсадларида сарфланади.

    05.11.2019, 17:34   Изоҳ (0)   11881
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ховосда туғилган 3 эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилди

    05.11.2019, 17:04

    Ўзбекистондаги нефть ва газ конларининг умумий захираси қанча эканлиги маълум қилинди

    05.11.2019, 16:41

    Қозоғистон Ўзбекистон туфайли бензинни олиб чиқиб кетишга тақиқ қўйди

    05.11.2019, 16:18

    Хитойлик инвесторлар Наманганда 100 млн долларлик цемент заводини қуради

    05.11.2019, 16:08

    Тожикистон олтин кони мавжуд 300 гектар ҳудудни Ўзбекистонга берадими?

    05.11.2019, 15:53

    Асакадаги UzAuto Motors автомобиллари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин юз берди

    05.11.2019, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.