«Остона» клуби Қозоғистон чемпионати 32-турида «Тобол»ни мағлуб этди ва муддатидан аввал чемпионга айланди.
Мавсум тугашига бир тур қолганда Нур-Султон шаҳри вакили иккинчи ўриндаги «Қайрат»ни тўрт очко ортда қолдирмоқда.
Шу тариқа «Остона» олтинчи марта чемпионат ғолиблигини қўлга киритди ва бу борада «Иртиш»нинг (бешта чемпионлик) рекордини янгилади.
Шу билан бирга «Остона» кетма-кет олтинчи бор чемпионликка эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)