Самарқанд шаҳри 3 ноябрь, якшанба куни Ўзбекистондаги илк Халқаро хайрия ярим марафонига мезбонлик қилди.
Марафон йўлаги Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларидан ўтади. Югуришга Регистон майдони ёнида старт берилиб, финиши чизиғи ҳам худди шу ердан кесиб ўтилди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Йўналиш Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси (AIMS) томонидан тасдиқланган.
21,1 километр йўналишининг ўлчаб чиқилиши AIMS’нинг сертификатланган ўлчагичи ёрдамида амалга оширилди.
Мусобақада 12 ёшдан бошлаб 2 километргача, 16 ёшдан бошлаб 10 километргача ва 18 ёшдан бошлаб 21 километргача иштирокчилар қатнашди.
Ғолиблар рўйхати билан танишинг:
2 километр
- 1-ўрин. Хуршид Аҳмадалиев
- 2-ўрин. Ҳумоён Маҳмудов
- 3-ўрин . Муҳсинжон Абдулатипов
- 1-ўрин. Дмитрий Иванчуцов
- 2-ўрин. Евгений Фадеев
- 3-ўрин. Михаил Крассилов
- 1-ўрин. Шоҳрух Давлатов
- 2-ўрин. Андрей Петров
- 3-ўрин. Бекзод Сафаров
Изоҳ (0)