3 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди. Бу ҳақда қорақалпоғистонлик журналист Қундуз Жумагалиева маълум қилди.
«Қорақалпоғистонда биринчи қор ёғди. Албатта ажойиб, лекин устюртликлар бундан хурсанд эмас. Одамлар ‘қанча ишимиз қолиб кетди’, деяпти», — дейди Қундуз Жумагалиева.
Аввалроқ, Ўзгидромет Ўзбекистонга 3—5 ноябрда Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)