Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Рио—2016 Олимпиадаси совриндори Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) ўзининг учинчини жангини ўтказди.
Ушбу жангда Бектемир Мелиқўзиевга америкалик Клей Коллард (4-2-3, 1 КО) рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган рейтинг жанги тўртинчи раундда Бектемирнинг муддатидан олдинги ғалабаси билан тугади. Ўзбекистонлик боксчи рақибининг тана қисмига кучли зарбалар бериш орақли аввал рақибини нокдаун, кейин эса нокаут ҳолатига тушириб қўйди.
Шу тариқа Мелиқўзиев проф рингдаги учинчи жангида ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди.
Энди ўзбекистонлик боксчи 26 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказиши кутилмоқда.4
Изоҳ (0)