Футбол бўйича Италия А Серияси 11-туридан ўрин олган «Рома» — «Наполи» беллашуви 2 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
Римда ўтган ўйиннинг 19-дақиқасида Николо Заниоло ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Жордан Верету «бўрилар»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ўйиндаги сўнгги гол 72-дақиқада Аркадиуш Милик ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа Карло Анчелотти бошлиқ «Наполи» А Сериянинг жорий мавсумидаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ушбу ғалабадан сўнг «Рома» 22 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Наполи» эса 17 очкоси билан 7-ўриндан жой олди.
А Серия11-тур2 ноябрь, шанба
«Рома» – «Наполи» 2:1
Голлар: 1:0 – 19 Заниоло, 2:0 – 55, пенальти Верету, 2:1 – 72 Милик.
«Рома» – Лопес, Смоллинг, Четин, Спинаццола, Манчини, Пасторе (Сантон, 89), Верету, Клюйверт (Перотти, 77), Заниоло (Ундер, 81), Коларов, Жеко.
«Наполи» – Мерет, Мариу Руй, Кулибали, Ди Лоренцо, Манолас, Фабиан Руис, Зелиньски, Кальехон (Лосано, 58), Инсинье (Юнус, 83), Милик, Мертенс (Льоренте, 65).
Огоҳлантиришлар: Клюйверт (76), Ди Лоренцо (76), Мариу Руй (78), Спинассола (86), Милик (87), Четин (90), Ундер (90).
Четлатиш: Четин (90).
Изоҳ (0)