Японияда регби бўйича Жаҳон чемпионатининг финал беллашуви 2 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
Финалда Англия термаси ЖАРга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 32:12 ҳисобида Африка қитъаси вакиллари фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа ЖАР ўз тарихида 3 марта дунёда тенгсиз бўлди. Африкаликлар 1995, 2007 йилда ҳам Жаҳон чемпионига айланган эди.
Мусобақанинг 3-ўрни эса Уэльсни 40:17 ҳисобида таслим этган Янги Зеландий термасига насиб этди.
Маълумот учун, 4 йил бир ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг ҳисоб бўйича ўнинчиси 2023 йил Францияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)