Хитой шарқидаги Хэбэй провинциясида хавфсизлигини текшириш учун шишали кўприк, пиёдалар йўлаклари ва томоша майдончалари ёпилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Провинцияда жами 32 та шундай манзил ёпилди. Хитойда охирги йиллар давомида уларда одамлар ҳалок бўлиши ва жиддий жароҳатланиши билан боғлиқ бир неча ҳолат кузатилган.
Шиша кўприклар Хитойнинг ташриф қоғози ҳисобланади: мамлакатда жами 2,3 мингта шундай кўприк мавжуд. Сзянсу провинциясининг Хуаси қишлоғидаги 518 метрли шиша кўприк эса дунёдаги энг узун шундай кўприк сифатида қайд этилган.
Изоҳ (0)