АҚШ Федерал захира тизими базавий ставкани 25 пунктга, 1,5 — 1,75 фоизгача пасайтирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мазкур қарор аксарият экспертлар томонидан кутилаётган бўлгани учун бозорлар томонидан хотиржамлик билан қарши олинди.
Федерал захира тизими баёнотида ставканинг келгуси даражаси ҳақидаги қарор бандлик ва инфляция даражаси, шунингдек, амалдаги ва кутилаётган иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб қабул қилиниши таъкидланади.
Маълумот учун, Федерал захира тизими базавий ставкани қаторасига учинчи марта пасайтирмоқда — бунгача июнь ва сентябрда шундай қарорлар қабул қилинганди.
Изоҳ (0)