Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги «Нуристон» маҳалласининг 3-митти туманида жойлашган 9, 43, 7, 8-сонли кўп қаватли уйлар атрофида бир ойдан буён ичимлик суви қувур тешилганлиги сабабли исроф бўлмоқда. Бу ҳақда Насафнеwс хабар берди.
Аҳоли вакилларининг маълум қилишича, кўчадан ўтган қувур тешилганлиги сабабли ҳар куни кечқурун сув келган пайтда йўллар кўлмакка айланиб қолади.
Ичимлик суви исроф бўлаётганига бир ойга яқинлашган бўлса ҳам, ҳеч кимнинг бу муаммо билан иши йўқ, дейилади нашр хабарида.
«Сувоқова» давлат унитар корхонаси Қарши шаҳар филиалига боғланиб, муаммо ҳақида хабар берилганда, «Ишимиз жуда кўп, улгурмаяпмиз», деган жавоб олинмоқда.
«Республика чиқсанг чиқ, қаерга борсанг бор, қўлингдан келганини қил», — деб диспетчер телефонни ўчириб қўйди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)